

"Икки ҳил бўлимнинг гувоҳига айландик. Биринчи таймда мезбонларнинг катта устунлигини кўрдик. Иккинчи бўлимда эса яхши ўйин кўрсатдик. "Нурафшон" ҳам яхши жамоа экан, тўпни ўзида ушлаб туришни уддалади. Аммо биз каби кўплаб вазиятлар ярата олмади.
Бир киши кам бўлиб қолганимиз ўз фойдасини берди. Футболчилар масъулиятни икки карра оширишди ва ўз мақсадимизга етдик. "Нурафшон"ни сафарда 10 киши бўлиб мағлуб этишни барча жамоа ҳам уддалай олмайди", - деди Вали Келдиев.




