Вальдес жума куни "Юнайтед" сафида дебют қилади
21 янв 2015 09:28
Янгиликлар
Вальдес жума куни "Юнайтед" сафида дебют қилади
Испаниялик дарвозабон Виктор Вальдес "Манчестер Юнайтед" сафидаги илк учрашувини Англия кубоги доирасидаги "Кэмбридж Таун"га қарши баҳсда ўтказади.
Йил бошида "қизил иблислар" Вальдес билан 18 ойлик шартнома тузишганди. Викторни МЮ устози Луи Ван Галь мавсумни ажойиб ўтказаётган Давид Де Хеанинг ўринбосари сифатида кўрмоқда.
The Telegraph нашрининг хабарига кўра, 33 ёшли испан Англия кубоги тўртинчи босқичидан ўрин олган "Кембридж Таун"га қарши ўйинда клуб сафида дебют қилади. Ван Галь Да Хеа кутилмаганда жароҳат олиб майдонга туша олмай қолса Виктор тайёр туриши учун уни ҳам ўйин амалиёти билан таъминламоқчи.
Вальдес охирги бор 2014 йил март ойида "Барселона" сафида майдонга тушганди. Шундан буён Виктор оёғидаги оғир жароҳатини даволаш билан банд бўлди.

championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар