Вальдес: "Ҳеч ким янги оёқ кийим олиб бермагани учун ўзим унга бутса совға қилдим"

Eldor Akmurzayev
28 авг 2019, 00:35
«Барселона»нинг ёшлар жамоаси мураббийи Виктор Вальдес шогирди ва ЛаЛиганиг 2-турида асосий жамоада дебют ўйинини ўтказган 16 ёшли футболчи Ансу Фатига қандай қилиб янги оёқ кийим тақдим қилгани ҳақида гапириб берди.

«Унга бутсаларингни олиб кел деб сўрадим. Улар жуда кўримсиз эди ва унинг оёғига оғриқ берарди. Ҳеч ким унга янги оёқ кийим олиб бермади. Шу боис, ўзим унга бутса совға қилдим. У кучли, тезкор ва ўзига ишонган футболчи. Унинг учун жуда ҳам хурсандман. Ансу жарима майдони ичида ҳақиқий йиртқич», – дейди Валдес.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›