UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  11 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Усмон Асқаралиев катта футболга қайтди Янгиликлар

Усмон Асқаралиев катта футболга қайтди

Наманганлик таниқли мураббий Усмон Асқаралиев охирги йиллар вилоятнинг бош жамоаси “Навбаҳор”да ишлаб келаётганди.
Аммо йил бошида соғлиги билан боғлиқ муаммо юзага келгач, Усмон Аҳмедович клубдан кетганди. Маълум вақт катта футболдан четда юрган мутахассис яна севимли касби билан шуғулланишни бошлади.
Аниқроғи, Асқаралиев Уйчининг “Хотира-79” жамоасида маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият юритмоқда. – Усмон аканинг тажрибасига шубҳа йўқ. У кишини ҳеч бир клубда ишламаётганини билиб, жамоага таклиф этдик. Ёрдам беришини сўраган эдик, йўқ демади – дейди “Хотира-79” жамоасининг катта мураббийи Шавкат Аҳмедов. – Асқаралиев жамоада сентябрь ойидан буён ишлаб келмоқда. Ўзингизга маълумки, пулька ўйинларини аъло даражада ўтказдик. Насиб қилса энди кейинги йил яна биринчи лигада иштирок этишимиз расман аниқ бўлса, раҳбарият Асқаралиев билан музокара столига ўтириб, батафсил гаплашиб олади. Бу мутахассис билан ишлаш биз учун ҳам фойдали бўлади деб ўйлайман. Унгача йил бошида бош мураббий сифатида ишлаб келган Александр Лянг эса маълум сабабларга кўра, мавсумнинг дастлабки 8та туридан кейин жамоани тарк этганди. Ҳозирда йигитларни учрашувларга Асқаралиев мен тайёрлаб бормоқдамиз – дея сўзига якун ясади Аҳмедов.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика