UZ

Сўнгги янгиликлар

08:16МЛС. Мессининг дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" йирик ғалабани қўлга киритди  1 08:00Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 07:34Пролига. Бугун Суперлига йўлланмасига эга чиқадиган жамоа аниқ бўлади  5 04:19U-17 ЖЧ. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 04:01Мўминхон Баходирхонов: "Агар Ирландия ўз кучи билан ютган бўлса, ҳали улар билан кўришамиз"  3 03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  1 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  15 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  3 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  1 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  19 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1

Урганчда мактаб-интернатга маҳоратли ёшлар сараланмоқда Янгиликлар

Урганчда мактаб-интернатга маҳоратли ёшлар сараланмоқда

Урганч шаҳридаги 5-сон давлат ихтисослаштирилган футбол йўналишидаги мактаб-интернати Хоразм воҳасида муҳим ўрин эгаллайди.
Ушбу билим даргоҳи катта футболга иқтидорли футболчиларни етказиб бериш борасида вилоятда етакчи саналади.

Ушбу маскандан Мақсуд Каримов (“Насаф”), Рўзимбой Аҳмедов (“Навбаҳор”), Илёс Хайров (“Гулистон”), Ғайрат Ўдаев, Маркс Қуронбоев (“Хоразм”) сингари кўплаб қобилиятли “чарм тўп” усталари етишиб чиқишгани сўзимиз исботидир. Бугунги кунда мактаб-интернатнинг қатор собиқ тарбияланувчилари мураббий сифатида ҳам ёшларга сабоқ бериб келишмоқда.

Мана бир неча кундирки, бу ерда 2013-2014 ўқув йили учун маҳорат масканининг 5-синфига ўқувчиларни саралаб олиш давом этмоқда. Ўз навбатида ёшлар умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик, техник ва тактик ҳаракатлар, ўйин фаолияти ва тест синовлари бўйича  кўрикдан ўтишмоқда.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, жорий йил ушбу билим даргоҳига 50 нафар ўқувчи қабул қилиниши кўзда тутилган. Мактаб-интернатда ўқиш истагини билдириб, ҳужжат топширганлар сони эса 200 нафарга яқин. Бу ҳол мазкур ўқув масканининг нуфузидан далолат бериб

Ишончимиз комилки, саралаб олинган ёш “чарм тўп” усталари орасидан келгусида таниқли футболчилар етишиб чиқади.

Икром  Худойберганов
манба:  championat.asia
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика