Уммоннинг "Ал Сиб" клуби — ОФК Кубоги-2022 ғолиби!

Sherzod Nurmatov
22 окт 2022, 18:51
Бугун Куала-Лумпурдаги Букит Жалил номидаги "Миллий" стадионида "Куала Лумпур" ҳамда "Ал Сиб" жамоалари ўртасида ОФК Кубоги финал баҳси ўтказилди.

Унда уммонликлар йирик ҳисобда ғалаба қозониб, мусобақа ғолибига айланишди. 

"Куала-Лумпур Сити" (Малайзия) – "Ал Сиб" (Уммон) 0:3

Букит Жалил номидаги "Миллий" стадиони

Голлар: Ал Буссайди 22', Ал Муқбали 37', Ал Ғассани 69'

"Куала-Лумпур Сити": 1.Кевин Рай Мендоса, 4.Камол Азизи (25.Анвар Иброҳим, 85), 6.Райан Ламберт (27.Ҳадин Азман, 71), 7.Ромель Моралес, 8.Зафри Яхё (21.Кенни Паллраж, 90+1), 9.Жанкарло Галлифуоко, 12.Деклан Ламберт, 14.Акром Маҳинан, 16.Жанасекаран Партибан (37.Бин Росли, 70), 17.Ирфон Закария, 28.Пауло Жозуэ (10.Сафи Сали, 90+2).

"Ал Сиб": 1.Ал Раваҳи, 5.Жума Ал Ҳабси, 7.Ал Яхёи (14.Дауда, 75), 9.Ал Муқбали (2.Балуши Ал Амри, 88), 13.Ал Мусалами, 16.Ал Ғассани, 17.Ал Буссайди, 22.Ал Ажми, 27.Ал Фарси (24.Ал Балуши, 89), 28.Муҳаммад Саид Сауд Ал Ҳабси (10.Ал Сияби, 61), 40.Оволаби.

Огоҳлантиришлар: Акром Маҳинан (52), Муҳаммад Саид Сауд Ал Ҳабси (55), Жанкарло Галлифуоко (57), Ал Сияби (72), Ал Мусалами (80), Анвар Иброҳим (88).

Эслатиб ўтамиз, мезбонлар финал олдидан "Сўғдиёна"ни сафарда пенальтилар сериясига кўра мағлуб этишганди. "Ал Сиб" эса "Ал Риффа"ни йирик ҳисобда (4:0) енгган ҳолда финалга йўл олган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia