UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  3 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  1 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  5 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  1 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  7 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  6 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  1 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0 08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  3 07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0

Умид Аҳмаджонов: "Суперлига форматини ўзгартирдик" Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов: "Суперлига форматини ўзгартирдик"

Кеча — 5 январь куни ПФЛ вакиллари ЎФА раҳбарияти билан учрашувда иштирок этди. Унда миллий чемпионатнинг 2019 йилги мавсуми юзасидан муҳокамалар борди.

“Ўтган йил сўнгида қилган энг яхши ишимиз — ПФЛни алоҳида чиқариб юборганимиз бўлди. Энди бу ташкилот ўз аравасини ўзи тортишни бошлади. Кечаги муҳокамадан кўнглим тўлди. Ҳатто айрим бандлар юзасидан ПФЛ йигитлари мен билан тортишишгача боришди (кулади). Аслида шундай бўлиши ҳам керак. Мамлакат футболини кўтариш йўлида биз бундай эркин мулоқот ва муҳокамаларга тайёрмиз”, — деб сўз бошлади ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов.
 

“Суперлига форматини роса муҳокама қилишди, худдики мамлакат футболи ривожига шу формат тўсқинлик қилаётгандек. Ҳар қандай инсон мағлубиятни тўғри тан ола билиши керак. Келишилган ўйинлар ёки интриганинг йўқолиб қолиши каби масалалар исталган форматда юз бериши мумкин. Муҳими ўтган мавсумни ҳамма “0” очкодан бошлади ва ҳеч кимга алоҳида имтиёз берилмади. Ҳаммада чемпионлик учун бирдек имконият бор эди. “Металлург”, “Бухоро”, “Насаф” ёки “Қизилқум”нинг интригадан четда қолгани оддий ҳолат. Исталган форматда ҳам ўрталик жамоаларида шундай бўлади. Муҳими қуйи лигага тушиб кетмаслик, чемпионлик масаласи, Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун яхши кураш кетди”.  
 
“Футболдаги шунча муаммо турганида форматни байроқ қилиб олган ҳурмати биз форматни ўзгартирдик. Кўрайликчи, энди ким нима ўйлаб топаркин”.
 

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика