

"Ўйин қийин ўтди. Йигитларимиз анча чарчашди. Бугунги ғалаба уларнинг ғалабаси бўлди. Футболчилар майдонда борини бериб ўйнашди. Барчани ғалаба билан табриклайман.
Бу мавсумда ҳамма рақиблар жуда кучли. Ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Ўткинчи ўйинлар йўқ. "Металлург" билан ўйинга ҳам тайёргарлик кўрамиз", - дейди Улуғбек Бақоев.
"Мураббийнинг фикрига қўшиламан. Оғир ўйин бўлди. Бугун хурсанд бўлишни ҳам билмайман, хафа бўлишни ҳам. Ўзим навоийликман. Шу боис икки ўртада қолиб кетдим. Бухоролик мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Навойлик мухлисларга эса кейинги ўйинларда омад тилайман", - дейди Асилбек Омонов.
"Қизилқум" матбуот хизмати



