Улуғбек Бақоев: "Барчаси асосий вақтда якунланишини истагандик"
24 авг 2022 23:04
Янгиликлар
Улуғбек Бақоев: "Барчаси асосий вақтда якунланишини истагандик"
Coca Cola Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасида "Машъал"га қарши баҳсдан кейин "Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.
- Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман. Барчаси асосий вақтда якунланишини истагандик. Чунки бизда ҳозир тақвим тиғизроқ. Шундайлари ҳам бўлиб туради. 2:0 ҳисобида олдинда бораётганда, билмадим, йигитлар бўшашдими, хатолар сабабли иккита ўтказиб юбордик ва қўшимча бўлимларда ўйнадик.
Бу футболнинг бир қисми. Ўйинга ўзини бахш қила олгани ва характери учун яна бир бор йигитлардан миннатдорман, - деди мураббий.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар