Уго Льорис: "Байер" билан ўйиндаги натижадан қониқдик"

Tolibjon Qosimov
19 окт 2016, 12:16
"Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис ЕЧЛ 3-тури доирасидаги "Байер"га қарши ўйин (0:0) ҳақида гапириб ўтди.
"Байер" билан ўйин натижасидан қониқдик. Биринчи бўлимда бизда голли вазиятлар бўлди, лекин улардан фойдалана олмадик. Чемпионлар лигасида бундай имкониятлардан фойдалана олмасанг, ғалабадан умид узаверишинг мумкин. Иккинчи бўлимда эса "Байер" устунлик қилди. Бизга осон бўлмади. Ўйлашимча, бугун бир-биримизни табриклашимиз мумкин", - дея француз дарвозабонининг сўзларини келтирмоқда "BT Sport".

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: BT Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›