UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  2 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  1 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  10 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  2 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4

Учинчи бор ўтказилаётган "China Cup" ҳақида Янгиликлар

Учинчи бор ўтказилаётган "China Cup" ҳақида

"China Cup International Football Championship" деб номланган мусобақа "Wanda Sports Holdings" томонидан ташкил этиб келинмоқда.

Ушбу турнир 2017 йилдан буён мунтазам равишда ўтказилмоқда. Дастлабки мусобақа 2017 йил январь ойида ташкил этилган ва унда мезбон Хитойдан ташқари Хорватия, Исландия ва Чили терма жамоалари иштирок этган. Финалда Жанубий Америка қитъаси вакили Исландияни 1:0 ҳисобида таслим қилиб, "China Cup" мусобақасининг дастлабки чемпионига айланган.

Ўтган йилги мусобақада Хитой билан бирга Уругвай, Уэльс ва Чехия терма жамоалари иштирок этишган. Худди бу йилгидек март ойида ташкил этилган мусобақада Оскар Табарес бошчилигидаги Уругвай финалда Гарет Бэйл жамоадошларини 1:0 ҳисобида таслим қилган эди.



Бу йилги "China Cup"да тарихда илк бор Европа қитъасидан жамоа қатнашмайди ва Осиёнинг ўзида бир йўла уч терма жамоа иштирок этади. Мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Таиланд ва ўтган йилги чемпион Уругвай чемпионлик учун кураш олиб боришади.

Эътиборлиси учинчи бор ташкил этилаётган "China Cup" мусобақаси учинчи бор Хитойнинг Гуанси автоном туманидаги Наннинг шаҳар округида бўлиб ўтади. Турнир бу сафар ҳам ярим финалдан бошланади. Ўзбекистон терма жамоаси Уругвай билан, Хитой эса Таиланд билан финалга чиқиш учун ўйнайди. Ғолиблар финалда, мағлублар учинчи ўрин учун баҳсда майдонга тушишади. Яъни тўрт жамоа ҳам иккитадан учрашувда иштирок этади. Дастлабки ярим финалда Таиланд мусобақа мезбонини 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва финалга йўл олди.

Хитой январь ойида ўтган Осиё Кубогининг чорак финалида Эронга ютқазиб қўйиб мусобақани тарк этди. Жамоа бош мураббийи Марчелло Липпи қандай натижа бўлса ҳам мусобақадан кейин ўз лавозимини тарк этишини айтганди. Ҳозирча Хитой футбол Ассоциацияси терма жамоага янги бош мураббий топгани йўқ. Шу боис "China Cup"да жамоани вақтинчалик "Гуанчжоу Эвергранд" устози Фабио Каннаваро бошқариб туради. Таркибга назар ташлайдиган бўлсак Осиё Кубогида қатнашган 14 нафар футболчини Каннаваро бўлажак мусобақага чақиргани йўқ. Чақирилмаган орасида тажрибали Женг Жи, Зао Ксюри, Ю Ханчао, Гао Лин, Ю Дабао ва Испаниянинг "Эспаньол" клубига кўчиб ўтган Ву Лей йўқ. Бундан кўриниб турибдики Хитойда авлодлар алмашинуви бошланди.



Таиландда эса вазият бошқачароқ. Осиё Кубоги вақтида ёрдамчи мураббийдан бош мураббийга айланган Сирисак Йодярдтаи ҳозирги кунда ҳам терма жамоада ишламоқда. У асосий эътиборни Осиё Кубогида иштирок этган футболчиларга қаратган. БААга борган атиги 4 ўйинчи "China Cup"да иштирок этмайди холос.

Ўтган йилги чемпион Уругвай бу йилги мусобақада ҳам яққол фаворит ҳисобланади. Оскар Табарес бошчилигидаги жамоа сафида Европанинг гранд клубларида ўйнаётган футболчилар бор. Фернандо Муслера, Диего Годин, Мартин Касерес, Хосе Хименес, Лукас Торрейра, Кристиан Стуани каби футболчилар 22 март куни Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушишлари кутилмоқда. Афсуски "Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес "Бетис" билан баҳсда жароҳат олди ва "China Cup"ни ўтказиб юборадиган бўлди. Ёзда Уругвай Бразилия мезбонлик қиладиган "Копа Америка" мусобақасида иштирок этади. Ҳозир жамоа мана турнирга тайёрланмоқда.

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор "China Cup" мусобақасида иштирок этади. Аргентиналик мураббий Осиё Кубоги билан таққослаганда таркибда у қадар кўп ўзгариш қилгани йўқ. Қитъа чемпионатига борган Игнатий Нестеров, Ўткир Юсупов, Азизбек Турғунбоев, Фозил Мусаев, Сардор Рашидов каби футболчилар турли сабабларга кўра Хитойдаги мусобақада иштирок этишмайди. Уларнинг ўрнига Акбар Тўраев, Жавоҳир Илёсов, Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов терма жамоага чақирилди.



"Хитойдаги турнирга тайёргарлик учун бизда жуда кам вақт бўлишини алоҳида таъкидлаш керак. Биз 8 кунлик йиғин давомида иккита беллашув ўтказишимизга тўғри келади. Мазкур мусобақадаги асосий мақсад жамоа ўйинини кучайтириб олишдан иборат. Масалан ҳозирги кунга қадар йўлга қўйилган ўйинни янада шакллантириб, хато ва камчиликларни тўғрилашимиз талаб этилади. Хитойдаги турнир айнан мана шу жиҳат бўйича бизга хизмат қилиши режалаштирилган. Лекин биз ҳар қандай ҳолатда ва кимга қарши ўйнишимиздан қатъи назар ғалаба учун майдонга тушамиз.

Хитойдаги турнирга олиб кетилаётган таркиб билан Осиё Кубогидаги футболчилар деярли бир хил. Яъни катта ўзгаришларга қўл урмадик. Чунки ОТЖ сафидаги баъзи футболчиларни жамоага жалб этишни истагандик. Лекин улар саралаш босқичи иштирок этиши сабабли мазкур жамоа номзодларини йиғинга жалб этмадик. Келажакда эса мазкур жамоа футболчилари ҳам бизнинг назоратимиз остида бўлади. Улар доим МТЖ мураббийлар штаби кузатуви остида бўлишади. Қайтараман, Хитойдаги турнирга тайёргарлик учун вақтимиз жуда оз. Лекин қўлдан келганча яхши иштирок этишга ҳаракат қиламиз", - деди Эктор Купер ушбу мусобақа олдидан ташкил этилган матбуот анжумани чоғида.

Ўзбекистон терма жамоаси Хитой ва Таиланд каби ЖЧ-2022 саралаш босқичига тайёрланмоқда. Осиё қитъасида мундиал учун саралаш баҳслари ёзда бошланади.


"China Cup-2019" тақвими
Ярим финал
21 март

Хитой – Таиланд 0:1

22 март
Ўзбекистон - Уругвай

Учинчи ўрин учун баҳс
25 март

Финал
25 март



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика