U-23 Осиё чемпионати. БАА КХДРни мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
13 янв 2020, 17:48
Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида навбатдаги ўйин якунланди.

"D" гуруҳида БАА олимпиячилари КХДРни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва 4 очко билан биринчи ўринга чиқиб олди. Иккита ўйинда ҳам мағлуб бўлган КХДР гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди.

Гуруҳдаги иккинчи баҳс Иордания ва Вьетнам ўртасида кечади. Бу ўйин Тошкент вақти билан соат 18:15да бошланади.

"D" гуруҳи
БАА - КХДР 2:0
Голлар
: Халифа Ал Ҳаммади 17, Зайид Ал Амири 30.

18:15 - Иордания - Вьетнам



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›