Тухель: "ПСЖда иккита Неймар ёки Верратти йўқ"

Aslanov Jasurbek
4 фев 2019, 10:33
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель Лига 1нинг 23-турида "Лион"дан учралган мағлубият (1:2) ҳақида фикр билдирди.

Парижликлар жорий мавсум чемпионатда илк марта мағлуб бўлишди.

"Бизда иккинчи Неймар ёки иккинчи Верратти йўқ, аммо бошқа футболчиларга тўлиқ ишонаман. Ди Мария ва Дракслерда кўп вазиятлар бўлди. Биринчи ўтказиб юборилган голдан сўнг бизга аниқлик етишмади, нотўғри қарорлар қабул қилдик. "Лион" жуда сифатли ўйнади, аммо менга жамоанинг иккинчи бўлимдаги ўйини ёқди" - дейди мутахассис.

Лига 1 турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FourFourTwo