UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Маурицио Сарри АПЛга қайтиши мумкин  0 21:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" ўз уйида "Трабзонспор"ни қабул қилмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:54"Унион" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:30Кувайт U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:1 (матнли трансляция)  21 20:27ЦСКА — "Ахмат". Файзуллаев асосий таркибда  0 20:18"Манчестер Сити" — "Челси". Де Брюйне, Фоден ва Пальмер асосий таркибда  2 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 - Кувайт U-23. Таркиблар маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5

Туркия терма жамоаси 12 август куни Тошкентга етиб келади Янгиликлар

Туркия терма жамоаси 12 август куни Тошкентга етиб келади

Туркия миллий терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этиш учун 12 август куни Тошкентга етиб келади.
14 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши майдонга тушадиган Туркия миллий терма жамоаси делегацияси 12 август куни Тошкент шаҳрига етиб келади. Туркия Футбол Федерацияси хабарига кўра, Туркия терма жамоаси аъзолари 11 август куни йиғиладилар ва 12 август куни Тошкентга учадилар. Маълумот ўрнида, Туркия терма жамоаси бош мураббийи Абдулла Овчи Ўзбекистонга қарши ўйин учун 35 нафар футболчидан иборат кенгайтирилган таркибни эълон қилган эди. Терма жамоанинг Ўзбекистонга қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчиларнинг якуний таркиби Тошкентга учиш арафасида маълум бўлади.

Таъкидлаш жоиз, ушбу ўртоқлик ўйини Туркия терма жамоаси учун сентябрь ва октябрь ойларида бўладиган ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари учун тайёргарлик вазифасини ўтаб берса, Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун бу ўйин орқали ЖЧ-2014 саралаш плей-оффида Иордания терма жамоасига қарши кечадиган ўйинлар учун тайёргарлик кўради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Туркия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 14 август куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашувни аввалроқ хабар берганимиздек, озарбайжонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Мазкур ўйиннинг бошланиш вақти 18:00га белгиланган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика