Туркия - Ўзбекистон. Тоғ этагидаги "Аланья" стадионида тайёргарлик авжида

Tolibjon Qosimov
2 июн 2019, 20:57
Бугун, 2 июнь куни Туркия ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказишади.

"Championat.asia" ходимлари Толибжон Қосимов ва Жаҳонгир Файзуллаев ўйин бўлиб ўтадиган "Аланья" стадионига учрашув бошланишидан 3 соат олдин етиб келдик. Бу вақтда беллашувга тайёргарлик авжида.

Тоғ этагида жойлашган мўжазгина стадион ажойиб табиат муҳитида жойлашган, аммо намлик жуда юқори. Қуйида стадионда кетаётган жараёнларнинг дастлабкиларини суратлар ёрдамида эътиборингизга ҳавола этамиз.

Учрашув стартидан 3 соат олдин ҳар иккала давлат мадҳиялари янграши ва ўша жараённи тасвирга олишни кўнгиллилардан иборат ишчи гуруҳ ёрдамида репетиция қилишмоқда.


"Аланья" стадионининг ичкаридан кўриниши.


Мухлисларимиз аллақачон етиб келишди ва терма жамоамизни қўллаб-қувватловчи баннерларни илиб чиқишди.


Фотографлар учун тайёрлаб қўйилган стуллар.


Кўгиллилардан иборат ишчи гуруҳ. Улар ҳар бир секторда жойлашишади ва мухлисларга бевосита ва билвосита кўмаклашишади.


Турк телевиденияси аллақачон шу ерда, журналистлари эса ҳозирдан эфирга чиқишга тайёргарлик кўришмоқда.


Ўзбекистон терма жамоаси захира ўриндиғи.


Туркия терма жамоаси захира ўриндиғи.



"Championat.asia"ни кузатишда давом этинг, ҳали ўйингача яна кўплаб қизиқарли суратлар сизни кутмоқда.


Толибжон Қосимов, Жаҳонгир Файзуллаев

Аланья, Туркия

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›