UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

Трансферлар: Мата "Бавария"да, Хави АҚШда?! Янгиликлар

Трансферлар: Мата "Бавария"да, Хави АҚШда?!

Championat.asia сизни Европа матбуотида чиқаётган трансфер хабарлари билан таништиришда давом этади.
Эътиборингизга бугун тонгда кўхна қитъа матбуотида пайдо бўлган хабарларни тақдим этамиз.

"Шальке" Виллаш Боашни олиб келмоқчи

Англиянинг The Telegraph нашри ёзишича, Андре Виллаш Боаш Гелзенкирхеннинг "Шальке" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин экан. "Шальке" анчадан буён португалиялик мутахассис билан тил топишиш учун ҳаракат қилиб келмоқда. Лекин музокаралар ҳеч ҳам якуний босқичга ўтаётгани йўқ. Шу боисдан гелзенкрихенликлар жамоанинг амалдаги бош мураббийи Йенс Келлер билан алаоқани узишмаяпти. Агар Виллаш Боаш "Шальке" таклифига розилик билдирса, Йенс Келлерга чиқиш эшиклари кўрсатилади. Бунинг учун эса португалиялик мутахассис кўнглига йўл топиш талаб этилади. Аммо "Шальке" раҳбарияти ҳозирча буни уддалай олаётгани йўқ.

"Бавария" Матага таклиф билан чиқмоқчи

Daily Mirror тарқатган хабарга кўра Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Челси" ярим ҳимоячиси Хуан Матани ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Пеп Гвардиола жамоага олиб келмоқчи бўлган ўйинчилар рўйхатида энг юқоридан жой олган испаниялик футболчининг трансфер нархи ҳозирда 24 миллион еврони ташкил қилади. Мюнхенликлар ярим ҳимоячи учун ушбу суммани беришга тайёр туришибди. Аммо  "Бавария" Матани қўлга киртиш учун ёзгача кутишга мажбур. Боиси "Челси" уни мавсум якунигача қўйиб юбормоқчи эмас.  

Хави энди АҚШ да ўйнайдими?
Sky Sport Italia нашри тарқатган сўнгги маълумотларга қараганда "Барселона" ярим ҳимоячиси Хави фаолиятини АҚШ да якунлашни кўзлаб турибди. Футболчига "Нъю Йорк Ред Буллс" жамоаси таклиф билан чиққан. Хави эса бу таклифга рози бўлиш арафасида. Фақат келишув Жаҳон Чемпионатидан кейин кучга киради. Мундиал якунига етгач, футболчи "Барса" билан хайрлашади ва океан ортига йўл олади, дейилади хабарда. Унда қайд этилишича, музокаралар якуний босқичга кирган ва томонлар келишув имзолаш арафасида туришибди.

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика