"Тоттенхэм" "Лестер" хавбекини сотиб олмоқчи
05 апр 2024 17:26
Янгиликлар
"Тоттенхэм" "Лестер" хавбекини сотиб олмоқчи
"Тулкилар" Кирнан Дьюсбери-Холлни сотишга мажбур бўлиши мумкин.
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Лестер" ярим ҳимоячиси Кирнан Дьюсбери-Холлни сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар берди "TalkSPORT".
Хабар қилинишича, "тулкилар" молиявий аҳволини яхшилаш мақсадида 25 ёшли Дьюсбери-Холлни сотишга мажбур бўлиши мумкин. "Брайтон" ҳам қизиқиш билдираётган ярим ҳимоячининг шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Кирнан Дьюсбери-Холл жорий мавсум "Лестер" таркибида 43 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
19:06
Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади? 13
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Фикрлар