

Манбага кўра, 24 ёшли англиялик ёзги трансфер ойнасида эркин агент сифатида жамоани тарк этади. Унга Англия ва Европа клублари қизиқиш билдирмоқда.

Футболчининг ўзи АПЛда қолишни афзал кўрмоқда.
Сессеньон жароҳат туфайли деярли бутун мавсумни ўтказиб юборди. Унинг ҳисобида 1 та ўйин бор.
"Тоттенхэм" ҳимоячини 2019 йилнинг ёзида "Фулхэм"дан 27 миллион еврога сотиб олганди. Бу вақт ичида у 2020/21 йилги мавсум ижара асосида "Хоффенхайм"да ўйнади.



