UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Виллиан: "Арсенал" ҳимоячилар ортида кўп бўш жой қолдирди"  1 17:12Конте: "Икки йиллик шартнома - тўғри қарор"  0 16:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. Футзал. "Олмалиқ" - "Банк Бейрут" 3:8  3 16:41Шекспир: "Ливерпуль"дан учралган мағлубиятга қарамай, "Лестер Сити" футболчилари билан фахрланаман"  0 16:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:18"Реал" сотган энг қиммат 10 футболчи (галерея)  11 16:12Назорат учрашуви: "Бунёдкор" - "Металлург" 1:1. ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:29Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак  36 15:25Спорт. Шаҳобиддиндан енгилган боксчи камар соҳибига айланди, Истоминнинг қайси турнирда қатнашиши маълум  0 15:06Назорат учрашуви: “Янгиер”- “Ғаллаорол” 2:2  2 14:59Руслан Чагаев: "Валуев билан филга қарши, Кличко билан эса шерга қарши уришгандек бокс тушиш керак" (видео)  1 14:54Кейн: "Жамоага мос тушмайдиган футболчи харид қилгандан, ҳеч кимни олмаган яхши"  5 14:40Месси Неймар билан тушган суратларини ўчириб ташлади (фото)  14 14:01"Реал"га янги ҳужумчи керакми?  15 13:45Футзал. "Олмалиқ" Осиё чемпионатини йирик мағлубият билан бошлади  59

17 дек 13:08
Янгиликлар

Тошкентда ўртоқлик ўйини кўрамиз

Аввалги ҳафтада “Терма жамоалар маркази” директори Асқар Толибжонов баёнот бериб, 1 март куни терма жамоамиз Тошкентда ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳақида эълон қилганди.
Кейинчалик рақиб ён қўшниларимиздан бири бўлиши тўғрисида маълумот тарқатилди. Нима бўлган тақдирда ҳам келаси йил баҳор фаслининг илк санасида миллий терма жамоамиз Тошкентда ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Бу хабар кўпчиликни хурсанд қилган бўлиши табиий. Чунки 2009 йилдан бери ҳисоблаганда охирги 4 йилда фақат бир мартагина ўз майдонимизда ўтган ўртоқлик баҳсига гувоҳ бўлдик. 2012 йилнинг сентябрь ойида Қувайт терма жамоаси ёшартирилган таркиб билан пойтахтимизга ташриф буюрганди. 4 йилда уйда биттагина учрашув ўтказиш яхши кўрсаткич эмас. Чунки баъзи қитъадшларимиз бу давр ичида 10дан ортиқ ўртоқлик ўйинларини ўз майдонларида ташкил этишди. Ёки Австралия сингари жамоалар асосан сафарда кучли рақибларга қарши учрашувлар ўтказишди. Хўш, Осиёдаги терма жамоалар шу вақт мобайнида уйда кимлар билан тўқнаш келишди? Шу ҳолатга эътиборингизни қаратиб ўтамиз.

Қитъамизнинг яққол етакчиси бўлиб турган Япония терма жамоаси кўпинча ишқибозларни уйдаги учрашувлар билан хурсанд қилади. Чунки “Kirin” компанияси йил мобайнида камида 5та ўйинни ташкил қилиб беради. Шу сабабли японлар барча ФИФА кунларида ўз мамлакатларида майдонга тушиш имконятига эга бўладилар. 2011 йилнинг бошидан буён ўтган 3 йилни ҳисобласак, “самурайлар” Перу, Чехия, Жанубий Корея, Вьетнам, Венесуэла, БАА, Исландия, Озарбайжон, Латвия, Болгария, Уругвай, Гватемала ҳамда Гана терма жамоалари билан Японияда учрашув ўтказишган. Бу жуда яхши, албатта. Бежизга йилдан-йилга япониялик футболчилар Европа чемпионатларини забт этишмаяпти. Терма жамоадаги шундай ҳар бир ўйин футболчига катта тажриба беради.

Жанубий Корея терма жамоаси ҳам қитъа етакчисидан қолишмасликка интилиб келмоқда. Кореяда охирги 3 йил ичида Гондурас, Сербия, Гана, Польша, Ўзбекистон, Замбия, Австралия, Перу, Гаити, Хорватия, Бразилия, Мали ва Швейцария терма жамоалари меҳмон бўлиб кетишди. Таркиби ёшартирилган бўлишига қарамай, корейслар жаҳон чемпионатига финал босқичига йўл олишни уддалашди. Кучли жамоаларга қарши учрашувлар орқали жамоа яна аввалги савиясига қайтиб боряпти.

Футболга катта маблағ ажратаётган Хитой бу ёғига жаҳон грандлари билан ўйнашни бошлаб юборса керак. Ўтган йиллар мобайнида “чинликлар” Гондурас, Коста Рика, КХДР, Ямайка, БАА, Қувайт, Вьетнам, Гана, Янги Зеландия, Ўзбекистон, Голландия, Таиланд, Сингапур, Малайзия каби жамоаларни меҳмон қилишди. Агар Хитой Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритса, унда жамоа тайёргарликка жиддий эътибор қаратиши турган гап.

Бизга Осиё Кубоги билан бир гуруҳда рақиб бўлган Гонконг 3 йил давомида Малайзия, Хитой Тайпейи, Вьетнам, Филиппин, Сингапур терма жамоалари билан ўз майдонида ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишга улгурибди. Вьетнамнинг эса “Арсенал” билан ўтган учрашувининг ўзи кўп нарсани айтиб турибди.

Футболни эндигина ривожлантиришни бошлаган Афғонистон ҳам ўз майдонида беллашув ташкил қилди. Бу жамоа Покистонни қабул қилгани таҳсинга лойиқ. Гуам, Макао, Бангладеш, Мьянма, Хитой Тайпейи сингари терма жамоалар ҳам ўз савияларидаги жамоалар билан тез-тез ўйнаб туришларини маълумотларни кўздан кечириш асносида билиб олдик. Бу жамоалар мини турнирларда тўқнаш келиб туришлари ҳам одатий ҳолга айланган. Бугун ҳар ким имкониятидан келиб чиқиб, кўпроқ ўртоқлик баҳслари ташкил қилишга уринмоқда. Чунки бусиз тараққиётга эришиб бўлмайди.

Ҳиндистон 2017 йил ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу юрт терма жамоаси Малайзия, Замбия, Фаластин, Филиппин, Непал билан баҳсларда майдонга чиқди, Неру Кубогида яна бир қатор термаларга қарши ўйнаб кўрди. Ҳиндлар ҳам аста-секинлик билан яққол аутсайдерлар сафидан ўртамиёналар қаторига кўтарилишга улгуришди. Яқин йиллар ичида бу жамоада яна ўсишни кўришимиз мумкин. Чунки миллий лига ва терма жамоаларга бўлган эътибор анча ошган.

Ён қўшнимиз Қирғизистон терма жамоаси 2013 йилда Бишкекда Қувайт, Тожикистон ва Озарбайжон билан ўйнади. Мальдив ороллари эса Покистон ва Сейшал ороллари, Непал Бангладеш ҳамда Покистонни синовдан ўтказди. Футболчиларимиз бирин-кетин йўл олишни бошлаган Малайзия 2011 йилдан бери ўз уйида Мьянмар, Гонконг, Шри Ланка, Филиппин, Сингапур, Вьетнам, Камбоджа, Таиланд, Бангладеш, Саудия Арабистони, Фаластин, “Челси”, “Манчестер Сити”, “Арсенал” ва “Барселона” каби машҳур клубларга қарши ўйнашга улгурди. Бу юрт терма жамоаси ҳозирда ўртамиёналар даражасига яқинлашиб қолди.

Индонезия терма жамоаси Голландия, “Арсенал”, “Ливерпуль”, “Интер”, “Валенсия”, Филиппин, Қирғизистон, Вьетнам, Тимор Лесте, Камерун, Фаластин ва Саудия Арабистони билан куч синашиб кўрган. Бу давлатга яқин бўлган Таиланд эса Малайзия, Бутан, Бангладеш ва Баҳрайнни ўз уйида меҳмон қилган.

Кўпроқ Европа ва Америка қитъаси термалари билан ўйнайдиган Австралия мезбон сифатида Янги Зеландия, Сербия, Малайзия ҳамда Коста Рикага қарши учрашувларни ўтказган. “Соккерузлар” кўпроқ Европада ўйинлар ташкил қилишади. Терма жамоа футболчилари Европада ўйнаши боис шу йўл қулай саналади.

Эрон сўнгги пайтларда ўртоқлик учрашувлари ташкил этишда муаммоларга дуч келяпти. Форслар 2011 йилдан бери Мадагаскар, Фаластин, Иордания, Тожикистон билан Теҳронда ўйнашди. Араб жамоаларидан Иордания Амманда Индонезия, Беларусь, Ливия, Фаластин, Қувайт, Нигерия, Замбия билан, Уммон Маскатда Хитой, Гаити, Эрон, Ливан, Мавританияга қарши ўйинларда майдонга тушди. Энг кўп ўйинлар ўтказадиган Қатар Дохада Россия, Ҳиндистон, Ироқ, Уммон, Фаластин, Иордания, Ливан, Миср, Таиланд, КХДР, Мавритания ва Вьетнамни, БАА эса Сурия, Австралия, Ливан, Қатар, Ўзбекистон, Фаластин ҳамда Словенияни меҳмон қилди. Савияси анча пастлаб кетган Саудия Арабистони Ар Риёдда Тринидад ва Тобаго, Янги Зеландия, Ироқ, Аргентина, Конго, Фаластин, Марокаш, Қувайт ҳамда Гонконг билан ўйнаб кўрди.

Миллий терма жамоамиз охирги пайтларда нафақат уйда, балки сафарда ўртоқлик учрашувлари ўтказиш борасида ҳам муаммоларга дуч келаётганди. Олдимизда 2015 йилги Осиё Кубоги финал баҳларига муносиб тайёргарлик кўриш вазифаси турибди. 2014 йил биз терма жамоамиз ФИФА кунларининг ҳар биридан унумли фойдаланишга уриниб кўриб, мухлисларни яхши савиядаги рақибларга қарши учрашувлар билан хушнуд этади деб умид қиламиз. Бу йўлда ҳаракатлар бошлаб юборилган. Энг муҳими, таклиф юборилган жамоаларнинг бунга розилик билдириши. Ёшартирилаётган таркибга бундай ўйинлар тажрибаси жуда муҳим.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз? Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз?
Ўзбекистон терма жамоасининг “Зоб Оҳан”га имкониятни бой бериши...  126
Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди
Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун назорат...  149
Ким кучли: Лукаку (МЮ) ёки Мората ("Челси") ? (ФОТО) 
Ким кучли: Лукаку (МЮ) ёки Мората ("Челси") ? (ФОТО)
Англия премьер лигаси гегемонлари "Челси" ҳамда...  78
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: