Тошкент дербисида "Бунёдкор" кўк, "Пахтакор" сариқ либосда ўйнайди

Tolibjon Qosimov
9 мар 2018, 19:25
Эртага, 10 март куни Суперлига 2-тури доирасида Тошкент дербиси бўлиб ўтади.

“Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашуви олдидан ҳар иккала жамоа менежерлари ва расмий шахслар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Бунёдкор" матбуот хизмати хабар берди.

ЎзПФЛ томонидан “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувига комиссар этиб тайинланган Маъмур Саидқосимов олиб борган йиғилишда учрашув атрофидаги бир қанча ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, жамоаларнинг қандай рангли либосларда майдонга тушишларига ҳам ойдинлик киритиб олинди. Унга кўра, “Бунёдкор” кўк, “Пахтакор” сариқ, ҳакамлар гуруҳи эса яшил рангли либосларда майдонга чиқиб келишадиган бўлишди.


Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашуви 10 март, шанба куни “Бунёдкор” стадионида соат 17:30да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›