

Бу ҳақда унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилинди. Ўлим сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.
"Абадий жаҳон чемпионимиз Марио Загалло вафот этганини катта афсус билан эълон қиламиз. У бизга катта ютуқлар меросини қолдирди. Загалло улуғ инсон эди", – дейилади хабарда.
Загалло Жаҳон чемпионатида тўрт марта ғолиб чиққан – икки марта футболчи, бир марта бош мураббий ва бир марта ёрдамчи мураббий сифатида.



