"Торино" Шомуродовнинг ижараси учун қанча тўламоқчи?

Sherzod Nurmatov
13 янв 2023, 13:30
Музокаралар бошланган.

Маълумотларга қараганда, "Торино" Элдор Шомуродовни мавсус сўнгигача ижарага олиш учун "Рома"га расмий таклиф билан чиққан.

Турин клуби сотиб олиш ҳуқуқини ўз ичига олмаган ижара учун 1 миллион евро тўламоқчи. "Рома" футболчи билан хайрлашишга тайёр, бироқ 12 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бериш истагида.

27 ёшли Шомуродов Рим жамоасида 2021 йилнинг августидан бери ўйнамоқда. У ушбу мавсум "Рома" либосида 8 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди.

Transfermarkt портали Ўзбекистон терма жамоаси сардорини 7 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Спорт-Экспресс

Сўнгги янгиликлар

Барча ›