ТОП-5'да мураббийлар истеъфоси давом этади, бу сафарги навбат "Лион"га

Eldor Akmurzayev
8 окт 2019
«Лион» бош мураббийи Силвиньо лавозимидан озод этилди, дея маълум қилади клубнинг twitter'даги расмий саҳифаси.

Бразилиялик мутахассиснинг ёрдамчиси Жеральд Батик эса жамоани вақтинчалик мураббий сифатида бошқариб туради. Бироқ, Батик клуб спорт директори Жуниньо Пернамбуканонинг кўрсатмалари асосида фаолият олиб боради.  

«Шерлар» Франция чемпионатининг 9 туридан сўнг, 9 очко билан жадвалда 14-ўринда боришмоқда. ЕЧЛда эса жамоа «G» квартетида 4 очко тўплаган ҳолда 2-ўринда турибди. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/OL