Тожикистон - U-19 Осиё чемпионатига чиққан биринчи жамоа

Xayrulla Xoliqov
6 окт 2019, 21:15
Маълумки, келаси йил Ўзбекистонда тарихда илк бор U-19 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Саралаш ўйинларини ўз майдонида ўтказган Тожикистон ёшлар терма жамоаси учала баҳсни ҳам ғалаба билан якунлаб биринчи бўлиб Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. 

Тожикистонлик футболчилар дастлаб Мальдивни 9:0, сўнгра Ливанни 1:0 ҳисобидла мағлуб этишганди. Бугун бўлиб ўтган Сурияга қарши баҳсда ҳам 1:0 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилди. Натижада ён қўшниларимиз пешқадам сифатида вазифани уддалашди. 

Қизиғи шундаки, Тожикистон U-19 жамоаси саралаш ўйинларида ўз дарвозасидан бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади - 11:0. Гуруҳда иккинчи ўринни Ливан эгаллади ва бу жамоанинг Осиё чемпионатига бориш-бормаслиги қолган гуруҳларда ҳам ўйинлар бошлангач маълум бўлади. 

Бошқа гуруҳларда саралаш беллашувлари ноябрь ойида бўлиб ўтади.


1-тур. 2 октябрь

Тожикистон - Мальдив 9:0 

Сурия - Ливан 1:1 


2-тур. 4 окятбрь

Мальдив - Сурия 2:3 

Ливан - Тожикистон 0:1 


3-тур. 6 октябрь

Ливан - Мальдив 2:0

Тожикистон - Сурия 1:0 

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›