Тимур Кападзе: «Ҳозирча Тошкентда дам олаяпман»

Narzulla Saydullayev
21 ноя 2013, 15:46
«Актобе»нинг етакчиларидан бири Тимур Кападзе Қозоғистоннинг sports.kz сайтига интервью берди.
— Тимур, Сиз «Актобе» билан шартномани узайтирдингиз? Қанча муддатга?
— Бир йилга узайтирдим.

— Ҳозир нима билан бандсиз?
— Ҳозир Тошкентда уйимда оилам даврасида дам олаяпман.

— Қайси давлатларга бориб дам олмоқчисиз?
— Ҳа йўқ. Яқинда кўпайишамиз. Шу сабабли бошқа давлатга бормоқчи эмасман.

— Ўзбекистон терма жамоаси сафида сўнгги икки ўйинда қатнашмадингиз? Бу кичик танаффусмиди ёки термадаги фаолиятингизни тугатдингизми?
— Бу танаффус эмас. Клубдаги сўнгги ўйинда кичик жароҳат олдим, шу боис терма мураббийларига вазиятни тушунтирдим. Улар тўғри тушуниб менга дам беришга қарор қилишди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.kz