

Бошловчи Бобур Акмалов дастур мобайнида Тимур Кападзедан ҳалигача сўроқ остида қолаётган терма жамоа бош мураббийи масаласидаги гап-сўзлар ҳақида фикр сўради.
Бобур Акмалов: - Тимур ака, телефонни шартта қўлингизга олиб: "Равшан Сайфитдинович, бунақа иш бўлмайди, бунақа қилайлик, дегингиз келмадими?"
"Тўғрисини айтсам, атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим. Нима бўлса, бўлсин. Бўладиган нарса бўлади. Насибам бу ерда бўлмаса, бошқа жойда бўлади.
Энди ассоциация бу нарсани ўйлагандир. Балки саволларга аниқ жавоби йўқдир. Билмадим, нима сабаб".
Бобур Акмалов: - Икки энлик расмий хабар билан ҳаммасини тўхтатса бўларди...
"Албатта, фикрингизга қўшиламан. Мен турнир билан овора бўлдим ва бошқа нарсаларга чалғигим келмади".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси айни чоғда "Вест Хэм" собиқ устози Славен Билич билан музокараларга киришган.



