

"Отам билан қандай гол уришимни муҳокама қилдимми? Йўқ. Энг муҳими, жамоамга ёрдам бериш ва ғалабаларни қўлга киритиш. Отамнинг Жаҳон чемпионатида ўйнаш имконияти йўқ эди. Энди мен бу туйғуни ўзимда ҳис қиляпман", – деди Тимоти.
Маълумот учун, унинг отаси Жорж Веа Либерия президенти ва африкаликлар орасида ягона "Олтин тўп" соҳиби ҳисобланади.



