UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  0 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  0 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  0 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  4 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  20 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  1 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  9 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1

Тим Кэйхилл: "Мен Гондурас билан ўйинга тайёрман" Янгиликлар

Тим Кэйхилл: "Мен Гондурас билан ўйинга тайёрман"

Эртага Австралия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичининг қитъалараро плей-офф босқичида Гондурасга қарши иккинчи учрашувни ўтказади.

Хабарингиз бор, дастлабки учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилган ва энди Сиднейда бўладиган жавоб баҳсидан олдин Австралия яхши имкониятга эга. 

Жамоа етакчиси Тим Кэйхилл ОАВга берган интервьюсида жавоб ўйинига тайёр эканини айтиб ўтди. Маълумки, у жароҳат сабаб биринчи ўйинда иштирок эта олмаганди. Эртага эса Австралия жаҳон чемпионатига бориш масаласини ҳал қилади. Ўйин бизнинг вақт билан 14:00да бошланади. 

Кейинги йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига чиқиш Тим Кэйхилл учун охирги имконият ва буни ҳужумчининг ўзи ҳам ҳис қилиб турибди. Агар Австралия мундиалга йўл ола билмаса, худди Италияда Буффон қилгани каби Кэйхилл ҳам терма жамоа билан хайрлашиши мумкин. 


37 ёшли ҳужумчи эртанги муҳим баҳс олдидан шундай деди: 

"Мен Гондурасда машғулот ўтказдим, лекин тиззамдаги оғриқ безовта қилиб эртаси кун майдонга туша олмадим. Энг муҳими, у ерда ютқазиб қўймадик ва ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. Тўғри, майдон яхши ҳолатда эмасди, умуман иккала жамоа ҳам бир хил шароитда ўйнади". 

"Сафарда 0:0 яхши, лекин вазифа ҳали бажарилгани йўқ. Олдинда бизни жавоб баҳси кутмоқда ва бунда бор имкониятни ишга соламиз. Терма жамоадан менда кўплаб яхши хотиралар қолган. Агар жаҳон чемпионатига чиқсак, бундай хотиралар яна кўпаяди. Мен эртанги баҳсга тайёрман ва ғолиб бўлиб Ватанимиз байроғини кўтарган ҳолда стадион бўйлаб югуришни хоҳлайман. Умид қиламанки, Австралия кетма-кет тўртинчи марта жаҳон чемпионатига чиқади".

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика