

"Friday’s Breakfast" шоусида О'Хара "Тоттенхэм"ни "Челси"дан каттароқ клуб эканлигини айтганди.
Шоу вақтида Терри бошловчи Габриэль Агбонлахорга овозли хабар қолдирган.
"О'Хара нималар деяпти?
Ҳатто "Тоттенхэм" ва "дунё масштабидаги клуб" сўзларини бирга ишлатиб бўлмайди-ку.
"Тоттенхэм" ҳалигача мавсумолди йиғинларини Шимолий Лондонда олиб боради. Буни қабул қилиб бўлмайди.
Ундан ташқари, "Тоттенхэм" шанба куни "Челси"га қарши бўладиган ўйинига таклиф қилди. Ўйин 17:30да бошланса, мени 17:29га келишимни сўрашди. Улар шу орқали мени совринлар залини айлантиришини айтишди.
Дўстим, кўряпсанми, биз улардан қанчалик узоқдамиз", - деди Терри.
39 ёшли О’Хара 2005-2011 йилларда "Тоттенхэм" асосий жамоасида ўйнаган, бироқ 4 марта бошқа клубларга ижарага берилган.
44 ёшли Терри эса 1998-2011 йилларда "Челси" таркибида ҳаракат қилган.
Ушбу асрда "Челси" 23, "Тоттенхэм" эса 2 совринни қўлга киритган.



