Терма жамоа лагеридан: Саша келди, Мирзаев ва Зотеевга эса жавоб берилди
21 мар 2016 22:03
Янгиликлар
Терма жамоа лагеридан: Саша келди, Мирзаев ва Зотеевга эса жавоб берилди
Ўзбекистон терма жамоаси одатдагидек "Жар" стадионида Филиппинга қарши ўйин олдидан ўзининг навбатдаги машғулотини ўтказди.
Бугунги машғулотлар олдидан Бабаян "Локо" футболчилари Олег Зотеев ҳамда Сардор Мирзаевга жавоб бериб юборди. Александр Гейнрих эса терма жамоа лагерига келиб қўшилди. "Насаф" дарвозабони Элдорбек Суюнов ҳам куни кеча бош жамоамиз сафини тўлдирган эди.
Терма жамоамиз футболчилари кўтаринки кайфиятда машғулотларда иштирок этишди. Тез орада уч нафар етакчи вакилларимиз: Одил Аҳмедов, Виталий Денисов ва Сардор Рашидов терма жамоага келиб қўшилади.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар