

22 ёшли футболчи Англиянинг ёшлар термаси таркибида ўйнаган. Бироқ унда ҳали ҳам Нигериянинг миллий термасида ўйнаш имконияти бор.
"Ҳозирча бир қарорга келмадим. Айни дамда бор эътиборим "Челси"га қаратилган.
Икки давлат вакиллари ўз термасида кўришни истаётгани жуда катта шараф. Англияни ҳам Нигерияни ҳам севаман. Бироқ ҳозирда "Челси"ни ўйлашим керак. Бу борада бош қотириш учун ҳам вақт келади", - деди Абрахам.



