Тебас: "Агар "Манчестер Сити" жазоланмаса, АПЛ обрўсига зарар етади"

Aslanov Jasurbek
16 сен 2024
ЛаЛига раҳбари Хавьер Тебас "Манчестер Сити"нинг молиявий қоидабузарликлари ҳақида гапирди.

"Манчестер Сити" 2009/10 мавсумдан 2017/18 мавсумгача бўлган даврда 115та молиявий қоидабузарликда айбланаётган эди.

Ушбу иш бўйича якуний қарор 2025 йилнинг мартида эълон қилиниши мумкин.

"Премьер-лига босимга таслим бўлмаслиги керак. "Манчестер Сити" - лигадаги клублардан бири холос ва сиз ассоциацияни бошқараётган бўлсангиз, ишга киришишингиз керак.

Премьер-лига клубларни катта ва кичкинага ажратмаслиги лозим. Ассоциация аъзоси бўлган "Манчестер Сити" қоида бузган ва жазоланиши шарт. Акс холда АПЛ обрўси тушиб кетади" - деди ЛаЛига президенти.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: GiveMeSport