UZ

Сўнгги янгиликлар

07:59Жейдон Санчо Англия футболи тарихига кирди   0 07:53Ҳақиқий уста! Ҳарри Кейн сўнгги 18 та пенальтини аниқ амалга оширди   0 07:45Оливье Жиру Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар учлигига кирди   0 04:20U-23 Ҳиндистон - Ўзбекистон 0-3  3 04:11Уругвай - Ўзбекистон 3:0  7 03:56Молдова- Франция 1:4  0 03:49Англия - Чехия 5:0  0 03:43Аргентина - Венесуэла 1:3  4 03:08Ўртоқлик ўйини. Аргентина терма жамоаси Венесуэладан 3 та тўп ўтказиб юборди ва мағлубиятга учради  23 02:55Евро-2020 саралаш босқич. Англия 5 та, Франция 4 та гол уриб ғалаба қозонди   14 01:00Olamsport: Элнур ва Маҳмуд тарозидан ўтди, самбочиларимиздан медаллар ва бошқа хабарлар  2 00:19Сане ва Гюндоган ирқчилик қурбонига айланди  8 00:12"Милан" Кессье учун 40 миллион евро сўрамоқда  1 00:01Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 23:45“Интер” клуби “Ювентус” вингери учун баҳсда МЮни доғда қолдирмоқчи  1

​Тартиб-интизом Қўмитаси қарорлари. "Бухоро" шифокори ва "Пахтакор" мураббийи жазоланди Янгиликлар

​Тартиб-интизом Қўмитаси қарорлари. "Бухоро" шифокори ва "Пахтакор" мураббийи жазоланди

Тартиб-интизом Қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар берди.

Суперлига

“Қизилқум” – “Бухоро” учрашувининг 90+5 дақиқасида ҳакам шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Бухоро” жамоаси шифокори С.Бомуродовга 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. Агар шундай ҳолат яна такрорланса, унга нисбатан янада қатъий чоралар кўрилиши қайд этилди.

“Пахтакор” – “Локомотив” учрашувининг 90+5 дақиқасида ҳакам шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Пахтакор” жамоаси мураббийи П.Хюистрага 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. Агар шундай ҳолат яна такрорланса, унга нисбатан янада қатъий чоралар кўрилиши қайд этилди.


Про лига

“Истиқлол” – “Андижон” учрашувининг 89 дақиқасида рақиб шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Андижон” жамоаси футболчиси И.Отахонов 2 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 1 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.


Ёшлар лигаси

“Пахтакор” – “Локомотив” учрашувининг 75 дақиқасида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Пахтакор” клуби футболчиси Ш.Азмиддинов 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

“Насаф” – “Бунёдкор” учрашувининг 81 дақиқасида бош ҳакамнинг биринчи ёрдамчиси шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Бунёдкор” жамоаси футболчиси А.Мўйдинов 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

“Сўғдиёна” – АГМК учрашувининг 55 дақиқасида ўйин қоидасини жуда қўпол тарзда бузгани учун майдондан четлатилган АГМК клуби футболчиси А.Жумабоев 4та учрашувга дисквалификация қилинди.


Аёллар чемпионати

“Бухоро-W” – “Қизилқум Гули” учрашувининг 90+4 дақиқасида ҳакам шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Бухоро-W” футболчиси Г.Нажимова 3та учрашувга дисквалификация қилинди.

“Шўртан” – “Сўғдиёна-W” учрашувининг 89 дақиқасида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Шўртан” клуби футболчиси Х.Ганчева 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

АГМК – “Андижанка” учрашувининг 55 дақиқасида ўйин қоидасини қўпол равишда бузгани учун майдондан четлатилган АГМК клуби футболчиси О.Даулбоева 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

“Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувининг 66 дақиқасида рақибаси шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Бунёдкор” футболчиси Ў.Қўчқорова 3та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг