UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  6 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  5 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  11 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  29 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  3 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

«Сурхон»га ким бош мураббий бўлади? Янгиликлар

«Сурхон»га ким бош мураббий бўлади?

Теглар :  Сурхон
Куни-кеча Про-лига иштирокчиси Термизнинг «Сурхон» жамоасида эътиборга молик ўзгаришлар юз берди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди. Унда вилоят футбол федерацияси раҳбарияти, «Сурхон» футбол клуби аъзолари иштирок этди.

Йиғилишнинг кун тартибидан ўрин олган асосий масала, «Сурхон» жамоасига янги раҳбар тайинлаш ва жамоанинг янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўриши бўлди.
Аввал хабар берганимиздек, бунгача жамоа бошлиғи сифатида ишлаб келган Эркин Холбобоев истеъфога чиқарилди. Эндиликда ушбу лавозимда Хайрулла Нуруллаев фаолият олиб борадиган бўлди.

2017 йилги мавсумда жамоа натижаларига масъул бўлиб келган бош мураббий Сергей Ковшов келгусида Қувасойнинг «Цементчи» жамоасида ишлашга қарор қилди.
Шундай экан эндиликда «Сурхон»га янги бош мураббий тайинланади. Хўш, бу борада раҳбарият қайси номзодда тўхталади?

Айтишларича, ҳозирда термизликлар Вали Келдиев ва Абдусамад Дўрмонов билан музокара ўтказмоқда. Келдиев Ҳаққулободнинг «Норин» жамоасини бошқариб келаётганди. 

Бугун унинг жамоаси ўқув-йиғин машғулотларини бошлайди. Шунинг учун ҳаққулободликлар Келдиевни кутмоқда. Дўрмонов эса сўнгги бор, Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаганди.

Аммо сурхондарёлик ишқибозлар бошқарув постига «Сўғдиёна»нинг собиқ мураббийи Даврон Файзиевни келишини истамоқда.

Кўрамиз, янги раҳбарият қайси мураббийнинг номзодида тўхталар экан?

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика