UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  1 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  7 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  11 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  54 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0

“Сурхон” футбол клуби Абдуғани Сангиновга миннатдорчилик билдиради Янгиликлар

“Сурхон” футбол клуби Абдуғани Сангиновга миннатдорчилик билдиради

Азизлар, мана 15 йил деганда Сурхондарёга яна катта футбол байрами қайтди. “Сурхон” жамоаси 2019 йилни Ўзбекистон “Супер лига”сида ўтказадиган бўлди.

Албатта, бу босқичга эришишда қанчадан – қанча инсонлар ўз хизматларини аямадилар.

Хусусан, муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Миромонович томонидан юртимизда футболга бўлаётган эътиборни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Жумладан, давлатимиз раҳбари 2018 йил 19-20 январ кунлари Термиз шаҳрига ташрифи давомида кенгайтирилган мажлис баёнига асосан, “Ўзбекгидроэнерго”АЖ “Сурхон” футбол клубига бош ҳомий этиб тайинлаганлари бутун Сурхондарёни халқини ҳурсанд қилди. Чунки, “Ўзбекгидроэнерго” раҳбари Сангинов Абдуғани Абдурахмонович футболни чин дилдан суядиган инсонлардан биридир.

Абдуғани Абдурахмонович жамоани қабул қилиб олгач, жуда катта ўзгаришларни амалга оширдилар. Жамоа уй учрашувларини ўтказадиган “Алпомиш” ўйингоҳи тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Жамоага тажрибали мураббийлар ва бир қатор маҳоратли футболчилар жалб қилинди. Бир сўз билан айтганда, Абдуғани Абдурахмонович Сурхондарё футболи йўлида кенг кўламдаги ишларни амалга оширдилар.  

Футбол – энг аввало муҳлислар учун дейди - Абдуғани Абдурахмонович ўз нутқида.

Сурхондарё элининг фарзанди Абдуғани Абдурахмонович кўпчилик муҳлисларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, “Сурхон” жамоаси муҳлисларига “Сурхон” жамоасини қўллаб–қувватлаш учун 8 дона барабан мухлисларга совға қилинади.

“Сурхон” футбол клуби маъмурияти Сурхондарё футболи ривожида ўз хизматини аямаётган “Турон” банк раҳбариятига, Сурхондарё вилояти собиқ ҳокими Турдимов Эркинжон Оқбўтаевичга, Сурхондарё вилояти ҳозирги ҳокими Пулатов Баходир Бахтиёровичга, “Ўзбекгидроэнерго” раҳбари Абдуғани Сангиновларга улкан миннатдорчилик билдиради.


Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика