Суперлига ва ПРО лигада ишлаётган қайси мураббийларда ПРО лицензияси йўқ?

Narzulla Saydullayev
17 фев 2021, 11:36
ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчиси Диёр Имомхўжаев бугунги кунга келиб Суперлига ва ПРО лигада ишлаётган жами 6 мураббийда Про лицензияси йўқлиги ҳақида ёзди.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, қуйидаги мураббийлар Про лицензияси учун ўтказилган имтихондан ўта олишмаган.

СУПЕРЛИГА
Рифатхўжа Акромхўжаев ("Сурхон")
Нўъмон Ҳасанов ("Навбаҳор")
Ҳамид Актамов ("Қизилқум")

ПРО ЛИГА
Илҳом Мўминжонов ("Нефтчи")
Даврон Файзиев ("Бухоро")
Илдар Сакаев ("Янгиер")

Бу мутахассислар март ойида имтихонни қайта топширишади. Агар шунда ҳам имтихондан ўта олишмаса бу мураббий ишлаётган клуб бошқа бош мураббий топиши керак бўлади.




Реклама



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia