UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49"Бавария" Бундеслигада рекорд ўрнатди  0 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда йирик ғалабага эришди  2 23:00Кичкина камера. "Бунёдкор" "Турон"ни қийнаб мағлуб этган кеча  12 22:49А Серия. "Болонья" - "Милан". Асосий таркиблар маълум!  4 22:29Фонсека "Ньюкасл" бош мураббийи бўлишга яқин  1 22:17"Челси" АПЛда рекорд қўйди  14 21:59Это'О: "Олтин тўп"ни ким олиши керак? Мен"  15 21:42"Реал Мадрид"нинг "Барселона"га қарши қайдномаси маълум  42 21:32Левандовски жорий мавсум "Бавария" сафида 13 ўйинда 17 та гол урди  14 21:10АПЛ. "Янги бойлар" яна ғалаба қозонолмади, "Эвертон" ўз уйида қақшатқич мағлубиятга учради ва бошқа натижалар  5 20:56Достонбек Тўхтабоев: “Натижадан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ”  3 20:45Жанговар ўйинда нурсиз дуранг қайд этилган "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 20:36АПЛ. "Брайтон" — "Манчестер Сити": асосий таркиблар маълум  2 20:29Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" ғалаба қозонди  3 20:09"Барселона"нинг "Реал"га қарши ўйин қайдномаси маълум бўлди  24

Суперлига. 104 дақиқа давом этган учрашувда "Андижон" - "Машъал" муроса кўчасини танлади Янгиликлар

Суперлига. 104 дақиқа давом этган учрашувда "Андижон" - "Машъал" муроса кўчасини танлади

Coca Cola Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Андижон" - "Машъал" учрашуви бошланмоқда.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.



Coca Cola Суперлига. 4-тур

АНДИЖОН – МАШЪАЛ 1:1  

1 апрель 2021 йил. Андижон. "Бобур Арена" стадиони.
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Олим Абдувосилов, Руслан Самандаров, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистентлари: Жаҳонгир Саидов, Зиёдулла Абдураҳмонов
VAR назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев
VAR оператори: Шерали Жаналиев
Техник мутахассис: Отабек Содиқов
Комиссар: Ойбек Юнусов.


Гол: Самуэль Онониву 21, 0:1 - Жасур Жалолиддинов 33, 1:1

"Андижон": 1. Низомиддин Зиёвуддинов, 3. Эдгар Бернхардт (70.Диёр Раҳимқулов, 70) (С), 4. Усмонали Исмоналиев, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 7. Мартин Боаке, 8. Бахтиёр Қосимов (Камрон Саидазимов, 46), 10. Жасур Жалолиддинов, 14. Дониёр Исмоилов (17.Фарҳод Соҳибжонов, 70) 28. Суннатилла Ҳамиджонов, 33. Дониёр Абдуманнопов, 49. Пламен Димов.
Захира: 44. Жасур Умрзоқов, 2. Кемран Нажафалиев, 6. Иброҳим Отахонов, 9. Камрон Саидазимов, 17. Фарҳод Соҳибжонов, 70. Диёр Раҳимқулов, 77. Муҳаммад Исаев.

"Машъал": 12. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 7. Ифиани Ифиани, 10. Ҳумоюн Муртозаев, 11. Самуэль Онониву (21. Укеме Виллиамс, 88), 13. Шаҳзод Шайманов, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 18. Аббос Шодмонов, 19. Сардор Абдураимов (С) (9. Дониёр Усмонов, 82), 20. Худоёрхон Сагдуллаев (27. Муҳаммад Йўлдошев ,61), 22. Сирож Қўзиев, 23. Самандар Шукуриллаев.
Захира: 1. Ботир Носиров, 2. Зафарбек Акрамов, 5. Нажмиддин Нормуродов, 8. Иби Мишель Окоро, 9. Дониёр Усманов, 21. Укеме Виллиамс, 27. Муҳаммад Йўлдошев.

Огохлантиришлар: Бахтиёр Қосимов ("Андижон") 10, Суннатилла Ҳамиджонов  ("Андижон") 46, Абдувоҳид Ғуломов ("Андижон") 53, Низомиддин Зиёвутдинов ("Андижон") 90+3, Укеме Виллиамс ("Машъал") 90+10.


ЯНГИЛАШ



Ўйин якунланди.  Икки жамоага ҳам ажойиб учрашув учун миннатдорчилик билдирамиз.

Учрашувда 103-дақиқа давом этмоқда. 

101. УХХХХХХХХХХХХХХХХХХ. Қандай вазияяяяяяяяяяяяят. "Машъал" ўйинга нуқта қўйиши мумкин эди. Меҳмонлар футболчисининг берган зарбасини "Андижон" посбони Низомиддин Зиёвутдинов қайтарди.

100. ОГОХЛАНТИРИШ. "Машъал". Укеме Уильямс

90+9. Пенальти белгиланмади. 

90+6. Зокир Қодиров VAR`га юзланмоқда. "Машъал" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. Ҳакам диққат билан такроран кўрмоқда. Қўшиб берилган дақиқалар тугади. Учрашув давом этмоқда.

90. Иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берилди. 

88. ЎЗГАРИШ. "Машъал"да Онониву ўрнига Укеме Уилямс майдонга тушди. 

84. Сўнгги дақиқаларда устунлик мезбонларда. Абдувоҳид Ғуломовнинг урган голи ҳисобга олинмади. Тўп қўл билан ўйналган эди. 

82. ЎЗГАРИШ. "Машъал" сардори Сардор Абдураимов ўз ўрнини Дониёр Усмоновга бўшатиб берди. 

80. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААААААААААААААААААААААААА. Камрон Саидазимовнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади

Иккинчи бўлимда ўйин темпи паст. Жамоалар бир-бирига ҳужум билан жавоб қайтармоқда. 

68. ЎЗГАРИШ. Дониёр Исмоилов ва Эдгар Бернхардт ўрнига майдонга Фарҳод Соҳибжонов ва Диёрбек Рахимкуловлар тушди. 

61. ЎЗГАРИШ. "Машъал" Худоёрхон Сагдуллаев ўрнига Муҳаммад Йўлдошев майдонга тушди. 

56. УХХХХХХХХХХ. Жасур Жалолиддинов бирин кетин рақиб ҳимоячиларини чиройли тарзда алдади ва тўпни узатди. Якуний зарбани "Машъал" посбони осонликча ушлаб олди

50. ЗАРБАААААААА. Камрон Саидазимовнинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди

46. ОГОХЛАНТИРИШ. Суннатилла Ҳамиджоновга сариқ карточка кўрсатилди

45. "Андижон" сафида ўзгариш. Бахтиёр Қосимов ўрнига Камрон Саидазимов майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланмоқда 


Биринчи бўлим якунланди. 

45. Биринчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берилди. 



33. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ. ЖАСУР ЖАЛОЛИЛИДДИНООООООООООООООООООООВ. ЯРИМ ҲИМОЯЧИ 11 МЕТРЛИК НУҚТАДАН ЗАРБА ЙЎЛЛАШДА АДАШМАДИ. 

32. ПЕНАЛЬТИИИИИИИИИИИИИИИ. "Андижон" чиройли комбинация билан меҳмонлар ҳимоясини ёриб кирди. 

"Андижон" ташаббусни қўлига олди.

28. ЗАРБАААААААААААААААААААААААААААААААААААААА. ДИМООООООООВ. Пламен Димов гол уриб ҳисобни тенглаштиришга яқин келганди. Тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди. 

27. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ. Дониёр Абдуманнопов қанотдан узатган тўпидан сўнг унинг жамоадоши дарвозани ишғол қила олмади. 



22. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ. Ононивунинг голи VAR қароридан сўнг ҳисобга олинди. Ўйин давом этади, 0:1

21. ГООООООООООООООООООООООООООЛ. Самуэль Онониву ҳисобни очган эди. Бироқ бош ҳакам офсайд, деб ҳисобламади. VAR`га мурожаат. 

17. УХХХХХХХХХХХ. Қандай вазият. Ҳумоюн Муртазоевнинг қанотдан ёриб кириб берган зарбасини мезбонлар посбони бартараф этди. Меҳмонларда ҳисобни очиш учун жуда қулай имконият юзага келганди. 

10. ОГОХЛАНТИРИШ. VAR қароридан сўнг бош ҳакам "Андижон" футболчиси Бахтиёр Қосимовга сариқ карточка кўрсатди. 

9. Мезбонлар футболчиси "Машъал" ярим ҳимоячиси Сирожиддин Қўзиевга нисбатан кескин ўйнади. Зокир Қодиров VAR`га мурожаат қилмоқда. 

6. "Машъал"нинг ҳужуми якунига етмай қолди.

Ўйинга старт берилди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Учрашув бошланиш арафасида.

- Учрашув соат 16:15да бошланади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика