Суперлига: АГМК – “Локомотив” учрашувини Акобирхўжа Шукруллаев бошқаради

Narzulla Saydullayev
26 мар 2018, 16:28
Суперлиганинг 4-тур доирасидаги АГМК – “Локомотив” учрашуви 31 март кунига белгиланганидан ҳам хабарингиз бор.

Ушбу учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи тасдиқланди. Ўйинни тошкентлик Акобирхўжа Шукруллаев бошчилигидаги ҳакамлар бошқарадиган бўлишди.

АГМК – “Локомотив”
31 март. Олмалиқ шаҳри. Соат 18:00.
Ҳакамлар:
А.Шукруллаев (Тошкент), С.Ҳакимов (Самарқанд), Ш.Қамаров (Самарқанд), Ғ.Жўраев (Наманган).
Назоратчи – Ф.Абдуллаев (Тошкент).
Комиссар – Л.Қўчқоров (Тошкент).
 
Шунингдек, мазкур турнинг 30 март куни бўлиб ўтиши белгиланган “Насаф” – “Металлург” жамоалари учрашувининг қанот ҳакамлари ҳам ўзгарган. Олдиндан тайинланган Т.Гайнуллин ва А.Цапенко 27 март куни Осиё Кубоги-2019 саралаш мусобақасининг Ливан ва Малайзия терма жамоалари учрашувида хизмат қилишлари боис, ички чемпионат ўйинларидан озод этилишди. Уларнинг ўрнига “Насаф” – “Металлург” учрашувига қанот ҳакамлари сифатида наманганлик М.Мажидов ва Р.Фозилов тайинланди.
 
“Насаф” – “Металлург”
30 март. Қарши шаҳри. Соат 20.00.
Ҳакамлар
: Ш.Қосимов (Тошкент), М.Мажидов (Наманган), Р.Фозилов (Наманган), Д.Клепиков (Тошкент).
Назоратчи – Р.Серазитдинов (Тошкент).
Комиссар – С.Қудратуллаев (Тошкент).  


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›