UZ

Сўнгги янгиликлар

21:28Ҳаким Фузайлов "Бунёдкор"га қарши ўйин, Хоразмдаги стадион ва таркибда бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди  1 21:20Суперлига. "Қизилқум" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  6 20:59Илёс Зейтуллаев: "Барча футболчиларимиз сафга қайтса, ўз сўзимизни айтамиз"  1 20:05Суперлига. "Бунёдкор" стадиони дарвоза тўсини "Бунёдкор" зарарига ишлади   8 19:49Месси Гвардиола ҳақида: "У футболга зарар етказди"  3 19:22Мирко Еличич: "Про лигада аксарият жамоалар шунчаки натижа учун курашяпти"  0 19:10Фарҳод Нишонов: "Олимпик"дан кўра бугун бизнинг жамоада иштиёқ юқорироқ экани кўринди"  0 19:03Ўзбек футболининг қоронғи томони — 23 апрелда “OUT” сериалининг премьераси бўлиб ўтади  0 18:29"Реал" Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганидан кейин сардори тақдирини ҳал қилди  10 17:59Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"дан устун келди  2 17:31Месси ва Роналду бир жамоада бирлашиши мумкин  10 17:05Мурод Исмоилов "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйини олдидан: "Турнир жадвалидаги фарқ эртага ҳеч нарсани англатмайди"  2 16:35Рэшфорд "Барселона"га ўтишдан умидвор  0 16:10"Ал Мумтоз" тарихидан. 2012 йилги Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"ни мағлуб этган "Нефтчи"  3 15:30Канада жамоаси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирган  7

Суперлига-2024 сарҳисоби. Барчаси 30 та факт ичида Янгиликлар

Суперлига-2024 сарҳисоби. Барчаси 30 та факт ичида

Теглар :  Суперлига-2024
Суперлиганинг ортда қолган мавсумига доир маълумотларни тақдим қилишда давом этамиз. Қуйида умумий фактларга эътибор қаратинг.

1. Суперлига автоголлари - Иброҳим Йўлдошев ("Навбаҳор"), Муҳсин Убайдуллаев ("Нефтчи"), Сардор Қулматов ("Сўғдиёна"), Азизбек Пирмуҳаммадов ("Сурхон", "Металлург"), Шаҳзод Тоиров ("Олимпик"), Ислом Тўхтахўжаев (ОКМК), Акбар Абдирасулов ("Олимпик"), Суҳроб Иззатов ("Бунёдкор", "Сўғдиёна"), Илҳомжон Ваҳобов ("Қизилқум").

2. Суперлиганинг энг яхши ассистентлари - Бектемир Абдуманнонов ("Андижон") 9 та, Хуршид Ғиёсов (ОКМК) 9 та.

3. Гол+ассист бўйича энг яхши натижа қайд этганлар - Люпчо Дориев ("Сўғдиёна") 12+7=19.

4. Суперлигада майдонга тушган энг ёш футболчи - 2007 йилда туғилган Фазлиддин Омонкелдиев ("Сўғдиёна") 2024 йил Суперлигада майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди, у "Пахтакор" билан ўйинда 16 ёш 11 ой 23 кунлигида дебют қилди. 

5. Суперлигада майдонга тушган энг ёши катта футболчи - Анзур Исмоилов ("Локомотив") 39 ёш. 

6. Суперлиганинг алмаштирилмас футболчилари - 2024 йилда икки футболчи Ислом Қобилов ва Йован Жокич барча 26 та турда тўлиқ ўзгаришларсиз ўйнади. 

7. Энг кўп сариқ карточка олган футболчи - Умар Адҳамзода ("Пахтакор") 8 та.

8.Тўғридан-тўғри энг кўп қизил карточка - Хондамир Мустафоқулов ("Сўғдиёна") 2 та, Исломбек Маматказин ("Андижон") 2 та.

9.Пенальтидан энг кўп гол урган футболчилар - Драган Черан 4 та (100 %), Марко Миличкович 4 та (100%), Люпчо Дориев 3 та (100%), Элгужа Лобжанидзе 3 та (100%), Анвар Хожимирзаев 3 та (100%), Жоэль Кожо 1 та (100%), Акаки Шулая 2 та (100%), Муҳаммадали Ғиёсов 1 та (100%), Гиорги Кухианидзе 1 та  (100%), Дамьян Крайишник, Валерий Кичин 2 та (100%), Абдувоҳид Неъматов 2 та (100 %), Жавоҳир Сидиқов 2 та (100%), Марко Станоевич 1 та (100%), Жамшид Искандеров 3 та (100%), Рубен Санчес 1 та (100%), Билолхон Тошмирзаев 2 та (100%), Леван Арвеладзе 2 та (100%), Шерзод Эсанов 1 та (100%), Темурхўжа Абдухолиқов 2 та (100%), Миржаҳон Мираҳмадов 1 та (100%), Маҳмуд Маҳамаджонов 1 та (100%).

10.Пенальтидан гол ура олмаган футболчилар - Шароф Муҳитдинов, Иракли Руҳадзе, Санжар Турсунов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Ҳусайн Норчаев 1 та.

11.Суперлигада энг кўп қуруқ учрашув ўтказган дарвозабон - Абдувоҳид Неъматов 14 та. 

12.Фейр-плей - "Қизилқум". Навоий жамоаси футболчилари бу мавсум бирор маротаба тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазоланмадилар. 

13.Тўғридан-тўғри энг кўп қизил карточка билан жазоланган жамоа - "Бунёдкор" 6 маротаба.

14.Энг кўп сариқ карточка - "Нефтчи" 58 та. 

15.Жамоа фойдасига пенальти - "Навбаҳор" 9 та.

16.Жамоа зарарига пенальти - "Динамо" 10 та.

17.Ўз тарбияланувчиларига энг кўп таянган жамоа - "Насаф" 16 та, "Пахтакор" 15 та, "Сўғдиёна" 8 та.

18.Мухлислар ташрифи бўйича рекорд - "Бобур Арена" ҳар бир учрашувга ўртача 12 248 нафар томошабин ташриф буюрди.

19.Уйда энг кўп ғалабага эришган жамоа - ОКМК 9 ғалаба.

20.Уйда энг кам ғалабага эришган жамоа - "Локомотив" 2 та ғалаба.

21.Меҳмонда энг кўп ғалаба қозонган жамоа - "Насаф" ва "Сўғдиёна" 7 та ғалаба.

22.2024 йил меҳмонда энг кам ғалабага эришган жамоа "Қизилқум" ва "Металлург" бўлди (1 та). Навоий жамоаси 1-турда Тошкентда "Бунёдкор"ни ютган бўлса, бекободликлар охирги турда Қаршида "Насаф"ни таслим қилди. 

23.Суперлигада энг кўп дуранг "Металлург"га тегишли бўлди - 14 та. 

24.Суперлигада гол урган энг ёши катта футболчи - Санжар Турсунов 37 ёш 4 ой 22 кунлигида "Бунёдкор"га гол урди.

25.Суперлигада гол урган энг ёш футболчи - Сардорбек Ҳошимов ("Сўғдиёна") 17 ёш 10 ой 18 кунлигида "Нефтчи"га гол урди.

26.Рўзиқул Бердиев фаолиятида илк бор мавсумни чемпионлик билан якунлади. Бу борада рекордчи Юрий Саркисян ҳисобланиб, унинг ҳисобида 5 та чемпионлик бор.

27.Суперлигада энг кўп учрашувни бошқарган ҳакам - Шавкат Насибуллаев 17 та ўйин 31 та сариқ, 3 та қизил.

28.Энг узун ғалабасиз серия - "Металлург" 18 та ўйин.

29.Энг узун мағлубиятсиз серия - "Насаф" 13 та ўйин.

30.Энг узун ғалабали серия - "Насаф" 7 та ўйин.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика