UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44ОЧЛ. "Бунёдкор" - "Ал Аҳли". Таркиблар маълум  10 17:43Хеккинг: "Германия терма жамоасини бошқариш? Нега энди йўқ?  1 17:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Футзал. Олий лига. Финал. Тақдирлаш маросими  0 17:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  4 17:12Яя Туре "Сити" ҳамда МЮ ўртасидаги ўйин ҳакамларсиз ўтишини истаган бўларди  7 16:41Асенсио: "Энди Испания чемпионлиги учун курашда фаворит йўқ"  12 16:28Олий лига. 7-тур рамзий терма жамоаси   8 16:26“Локомотив” стадионида “Локомотив” – “Ал Таавон” учрашувидан олдин расмий тадбирлар ташкил этилди  4 16:15ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1  2 16:10"Челси" Перишич учун "Интер"га 65 млн. евро тўлашга тайёр  2 15:58"Бавария" Алексис Санчес ва Кайл Уолкерга қизиқиб қолди  6 15:21Ўзбекистон U-18 термаси Грузия ёшларига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади   2 15:18Роналдунинг бўлажак турмуш ўртоғи Криштиану учун совға тайёрлаган эди, аммо "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлди  38 14:51ОЧЛ–2017. “Локомотив” – “Ал-Тавун” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди   7 14:47"Uzbek Tigers" чорак финалда кучли рақибга қарши жанг қилади!  10

27 сен 17:59
Янгиликлар

Стефан Йоветич: "Ғалабамиздан хурсандман"

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Стефан Йоветич "Уиган" "Атлетик" устидан қозонилган ғалабали ўйинда шаҳарликлар таркибидаги биринчи голини урганидан кейин ўз ҳурсандчилигини яшириб ўтирмади.
Йоветич учрашув давомида иккита гол урди. У кичик жароҳати туфайли бир қанча ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлганди, мана энди у яна ўйнаётганидан ва голлар ураётганидан хурсанд.

Мен жамоамизнинг ғалабасидан, шунингдек иккита гол ура олганимдан ҳурсандман, дейди ўйиндан кейин берган интервюсида. Жамоа жуда яхши ўйнади. Менинг биринчи голимда Мика Ричардснинг хизмати катта, мен шунчаки якуний зарбани аниқ амалга оширишим керак эди.

Йоветичнинг тан олишича унинг жамоадаги фаолияти кутганидек бошланмаган, лекин унинг жамоадаги ўртоқлари жуда яхши қўллаб  қувватлашган. Ҳужумчи ҳам уларнинг ишончини оқлаш учун худди "Уиган Атлетик" билан ўйнаганидек яхши ўйнаб жавоб қайтармоқчи.

Менга "Сити"да ўйнаш ёқади, дейди Стефан. Жамоадаги энг биринчи кунимдан мени худди ўз оила аъзоларидек қабул қилишди. Айниқса Матия Настасич, Александр Коларов ва Эдин Жеко. Шунингдек бошқалар ҳам.

Менга қийин бўлганди. Ҳар ҳолда мен жамоага охирги келгандим, бунинг устига дарҳол жароҳат олдим, шу сабабли ҳам биринчи ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Жамоа учрашувларда қатнашганда мен тайёрланишда давом этдим, энди эса ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман ва кўплаб ўйинларда қатнашишга умид қилмоқдаман ва ўзимни нимага қодирлигимни кўрсатмоқчиман.

Йоветич шунингдек жамоа ҳозирги муваффақиятли натижаларини давом эттиришига умид қилмоқда. Таркибда ўзгаришлар бўлишига қарамасдан шаҳарликлар учта ўйинда 12 та гол ура олишди ва шанба куни бўлиб ўтадиган "Астон Вилла"га қарши учрашувда ғалаба қозонишга уриниб кўришади.

Биз шундай руҳда давом этишимизга умид қиламан, дейди Йоветич. "Юнайтед" устидан қозонилган ғалабадан кейин биз яна майдонга тушдик. Уиганга қарши ўйинда жамоамиз мусобақани бошқа таркиб билан ҳам давом эттира олишимизни исботладик.

Кеча бошқа таркиб ўйнади, лекин жамоа шунда ҳам кучли эди ва бу кун биз учун яхши кун бўлди. Энди бу ўйинни унутишимиз керак бўлади ва бор эътиборимизни шанба кунги ўйинга қаратишимиз лозим. Ғалаба қозонишимизга умид қиламан, ҳар ҳолда мехмондаги оҳирги ўйинларимиз омадли бўлмаяпти.


Жавлонбек Юсупов.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Эл-Классико"гача...
Бугун "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" ҳамда...  221
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: