UZ

Сўнгги янгиликлар

22:22Жозе Моуринью қишда кимни харид қилади?  6 22:02Фарғона вилояти кубоги. Ярим финалнинг биринчи баҳсида “Имкон” йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 21:45"Агар "Бавария" менга эътибор қаратса, аниқ "йўқ" деб жавоб бераман"  4 21:20Жошуа Киммих: "Почеттино – топ-мураббий. Унинг номзоди муҳокама қилинмоқдами ёки йўқ, буни билмайман"  1 21:00Ўзбекистон футбол ассоциациясида ёш ҳакамлар семинари бўлиб ўтди  3 21:00"Лейпциг" ҳозирда номи кўп тилга олинаётган ҳужумчини сотиб олиш ниятида  2 20:57Coca-Cola Суперлигаси 24-тур учрашувлари расмийлари  8 20:40Почеттинонинг эҳтимолий жамоаси номи маълум  9 20:20Карикатура: Италияликлар Евро-2020 саралашида ажойиб натижа кўрсатишди  4 19:50Деле Алли: "Почеттинодан мен учун қилган барча ишлари учун миннатдорман"  11 19:41Olamsport: Бугун Хабиб Тошкентга келади, боксчиларимиз Мўғулистондан қайтишди ва бошқа хабарлар  0 19:20Черчесов Дания ҳақида: "Еврода кучсиз жамоалар бўлмайди"  4 18:50Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин  31 18:31Евро-2020 қуръасидан олдин. Жамоалар қайси саватларга жойлашишади?  41 18:18"Шальке" Нюбелни "Бавария"га ўтиш фикридан қайтариш учун маошини оширмоқчи  2

Станислав Черчесов: "Асосий вазифа - Европа чемпионлиги" (матбуот анжумани) Янгиликлар

Станислав Черчесов: "Асосий вазифа - Европа чемпионлиги" (матбуот анжумани)

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов Европа чемпионати саралаш босқичи дориасидаги Кипр устидан қозонилган йирик ғалаба ва Евро-2020га чиқиш уддаланганидан кейин матбуот анжуманида асосий вазифа умуман бошқа эканлигини таъкидлади.

"Вазифа бажарилди. Жамоамнинг ўйинга бўлган муносабати менга ёқди. Фақат техник тарафлама баъзи саволлар мавжуд ва буни муҳокама қиламиз. Мазкур ўйинда терма жамоа сафида икки нафар футболчи - Караваев ва Бакаев дебют қилди. Барчани ғалаба билан табриклайман", - дея гап бошлади Станислав Черчесов.


- Асосий вазифа бажарилдими?

- Йўқ, йўқ.

- Кейинги, яъни асосий вазифа Бельгияни мағлуб этишми?

- Асосий вазифа - Европа чемпионлигини қўлга киритиш.  Маълум ва юқори вазифалар бўлади. Ҳозирги кунда бизнинг олдимизда турган вазифа уйда Бельгияни мағлуб этиш. Чунки биз улар билан гуруҳ пешқадамлиги учун курашмоқдамиз. Қуръа ҳақида унутмаслигимиз керак. Гуруҳ босқичидан кейин барча қуръани кутади. Биринчи корзинкада бўлиш учун эса гуруҳ ғолиблиги керак. Ёки иккита энг яхши кўрсаткичдаги иккинчи ўрин соҳиби бўлиш лозим. Биз ҳозирда ўша иккита жамоадан бири бўлиб турибмиз. Кўп нарса қуръага боғлиқ. Рақибларга қараб керакли футболчиларни жалб этамиз. 

- Ўзингизни қаҳрамонлардек ҳис этяпсизми? Чунки терма жамоа рулида кетма-кет иккита йирик мусобақада ишлайсиз...

- Йўқ. Мен терма жамоа бош мураббийиман. Жамоа билан эса олдимизга қўйилган вазифаларни максимал даражада бажаришга ҳаракат қиламиз. Ўйиндан кейин ортиқча ҳис-ҳаяжонлар бўлгани йўқ. Флеш-интервью бердим, жамоа билан мухлислар олдига бориб бир-биримизни олқишладик. Қшлга киритилган ютуқни камтаргина шундай нишонлаш етарли. Қўлингда кубок ёки бўйнингда медал бўлмаса, қолгани бекор. Ўйиндан аввал футболчиларга жиддий вазифалар юзда табассум билан бажарилишини таъкидлагандим. Улар буни уддалашди. Вазифани юзда табассум билан бажардик.

- ЖЧ-2018дан олдин бутун матбуот бу Россия терма жамоаси тарихидаги энг кучсиз жамоа эканлигини ёзганди. Ҳозир эса вазият ўзгарган. Матбуотга қарасангиз, бу терма жамоа балки тарихдаги энг кучлиси деган сарлавҳаларга ҳам кўзингиз тушиши мумкин...

- Сиз мени бу сарлавҳаларга ишонади деб ўйлайсизми? Йўқ! Мен жаҳон чемпионатидан аввал ҳам ишонмагандим. Ҳозир ҳам ишонмайман. Анжуманда Аршавин ҳам ўтирибди. Ишонмасангиз айтиши мумкин. Шундай рақиблар бўладики, улар сендан кучли, лекин бу жамоага қарши ўйнаш қулайроқ бўлади. Бельгия биздан кучли. Лекин бу дегани бизда имконият йўқлигини англатмайди. Бизнинг энг асосий кучимиз - қўлимиздан келадиган ишни яхши бажарамиз. Масалан менга ҳам баъзан жамоа кўрсатаётган ўйин ёқмайди. Лекин футболчиларнинг имкониятидан келиб чиқиб ўйин қурамиз. Бор гап шу. Муҳими, жамоамизда бефарқ футболчилар йўқ. Бундай футболчилар мени қўл остимдаги жамоада бир сония ҳам ушланиб қолмайди. 

- Терма жамоа ранг-баранг ўйин кўрсатишни бошлади. Авваллари фақат Дзюбага тўп ошириш орқали ўйин қуриларди...

-  Баъзи жиҳатлар бўйича ўсишга эришганмиз. Доим рақибни керакли даражада баҳолаб, уларга қараб ўйин қурамиз. Агарда бугунги ўйинимизни Бельгияга қарши баҳсда ҳам кўрсата олсак, унда бирор нарса дея оламан. Кипр сингари рақиб фонига қараб баҳо бериш эрта. Топ жамоаларга қарши ўйинда кўрамиз.

- Сан-Маринога қарши баҳсда янги дебютантлар яна кўпаядими?

- Бу ҳақида мендан сўраманг. Бизда ҳар қандай ўйинда жамоага айланиши лозим бўлган терма жамоа бор. Атайин биз ҳеч нарсани қилмаймиз. Бу терма жамоа. Агарда Фернандез жароҳат олмаганида, унда Петровни ўрнига Марио ўйнаган бўларди. Терма жамоада кучлилар ўйнайди. Янги футболчиларни эса аста-секинлик билан жамоа ўйинига қўшилади. 

- Нега айнан Петров ўйнади, Караваев ёки Игнатьев эмас?

- Жавоб оддий: бош мураббий шундай қарорга келди. Чунки мени бундай қарорга келишимга футболчи ишонтирди.

- Европа чемпионатига саралаш босқичидаги иштироки учун терма жамоага неча балл қўясиз?

- Баҳони мен эмас, сизлар қўясизлар. Биз эса ўзимизнинг ишимизни қиламиз. Россия терма жамоасига ҳақиқий баҳони Европа чемпионатидан кейин қўямиз.

- Ўйин Россияда ўтгандек туюлдими? Ёқимли, а?

- Шундай дедим. Натижадан кўнглим тўқ, мухлислик ажойиб бўлди. Уларга катта раҳмат айтаман. Факт: Ҳеч кимни стадионга мажбуран жалб этиб бўлмайди. Мухлисларга қизикдирки, улар стадионга келишмоқда. Биз ушбу қизиқишни жуда қадрлаймиз ва истардимки, ушбу кўринмас илиқ алоқа узилмасин.


Россия терма жамоаси икки тур аввал Европа чемпионатига бериладиган йўлланмани қўлга киритди ва Бельгия ҳамда Италия қаторидан ўрин олиб, келаси йили ёзда ўтадиган Европа чемпионатининг учинчи иштирокчисига айланди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+3   
14 окт 11:32:09
Ali ADNAN (c)
Bazi ahmoqlar JCH dan oldin Chercherlsovga rosa tow otuvdi. Mana Cherchesov hali ham iwlamoqda ishlaganda
Ham ....
+1   
14 окт 13:37:48
Akush
Хакикатда Россия кучайган
+1   
14 окт 11:40:16
ORIF
Шу Россия билан бизани МТЖ бир уйнаб куриши керакда
   
14 окт 20:37:54
Baxtiyorzoda
Don 77777 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bu hurmatsizlik fikri boʻlibdi Nima deyishi kerak trener euro ga chiqib boʻldi endi futbolchilarga motivatsiya berish uchun shunday demay nima deyishi kerak Asosiy vazifani uddaladik endigi maqsad euroda yaxshi qatnashish deyishi kerakmi bunday desa yonib turgan yigitlar ustiga suv sepgandek boʻladiku Jahon chempionati oldidan cherchesov hali korasiz J.Ch da unuman boshqacha Rossiyani koʻrasiz deganda hamma kulgandi lekin nima boʻldi. Juda munosib ishtirok etdiku gaplarim yoqmagan boʻlsa uzurkuya lekin notoʻgʻri fikr bildirganni koʻrsam biroz gapirgim lekin
Balki siz haqdirsiz. Lekin meni tushuncham boyicha bu notogri. Ular chempion bololmasliklarini hammasi juda yaxshi biladi. Futbolchilar,mutaxassislar va Chechesov ham. Mayda yutuqlardan eyforiyaga berilmay, katta yutuq sari dadil odimlash kerak. Biz yaxshi oynadik,lekin bu saviyasi u qadar baland bolmagan jamoalar. Oldimizda Belgiya bor. U top jamoa. Uni bugungidek ishonchli yuta olsak,shundagina biz ozimizni kuchli deb atashimiz va yevropa chempionatida nimagadir umid qilishimiz mumkin deganida menimcha togriroq bolardi. Lekin bu aslo sizni fikringiz notogri degani emas.siz va mening turli qarashim huddi ikki turli murabbiyning futbolchilarni turlicha oyinga tayyorlashidek gap
   
14 окт 19:56:16
☆Tom☆ ☆Azik☆ ★85★
Россияни ўйини чиқса, ҳозирги Англия ё Германияни ҳам бемалол ютиши мумкин. Омад мен мухлислик қиладиган Ўзбекистон ва Россияга
   
14 окт 16:18:09
aral2019
Россиянинг Аврамови
   
14 окт 14:05:26
Don 77777
Baxtiyorzoda фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
. Naqadar biz va ruslar o'xshashmiza. Hammasi bir xil futbolda. Hatto fikrlashimiz ham.Mana ruslar hamBoshladi. 3-4 ta o'yinda o'rtahol va kuchsiz jamoalarni yutib qoyib darrov o'zlaridan favorit yasab olishadi. Fransiya, Angliya, Germaniya turgan bir paytda Rossiyaning yevropa chempioni bolishi tovuqqa shokolad berib, kinder syurpriz kutishdek gap. Ishonchim komil Fransiyaning termaga chaqirilmayotgan 3-tarkibi ham Rossiyani bemalol yutadi.
Bu hurmatsizlik fikri boʻlibdi
Nima deyishi kerak trener euro ga chiqib boʻldi endi futbolchilarga motivatsiya berish uchun shunday demay nima deyishi kerak
Asosiy vazifani uddaladik endigi maqsad euroda yaxshi qatnashish deyishi kerakmi bunday desa yonib turgan yigitlar ustiga suv sepgandek boʻladiku
Jahon chempionati oldidan cherchesov hali korasiz J.Ch da unuman boshqacha Rossiyani koʻrasiz deganda hamma kulgandi lekin nima boʻldi. Juda munosib ishtirok etdiku gaplarim yoqmagan boʻlsa uzurkuya lekin notoʻgʻri fikr bildirganni koʻrsam biroz gapirgim lekin
   
14 окт 12:22:05
Равшанбек-ота
Килинган ютукли барча ишлар , албатта бу махаллий булган мураббийнинг самарасидир деб биламан .
   
14 окт 12:06:39
Re@l^^^Arsen@l
Belgiya bn oyinni kutamiz
-4   
14 окт 12:35:16
Baxtiyorzoda
. Naqadar biz va ruslar o'xshashmiza. Hammasi bir xil futbolda. Hatto fikrlashimiz ham.Mana ruslar hamBoshladi. 3-4 ta o'yinda o'rtahol va kuchsiz jamoalarni yutib qoyib darrov o'zlaridan favorit yasab olishadi. Fransiya, Angliya, Germaniya turgan bir paytda Rossiyaning yevropa chempioni bolishi tovuqqa shokolad berib, kinder syurpriz kutishdek gap. Ishonchim komil Fransiyaning termaga chaqirilmayotgan 3-tarkibi ham Rossiyani bemalol yutadi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг