"Спартак Москва" бош мураббийи қониқарсиз натижалар боис истеъфога чиқарилди

Eldor Akmurzayev
29 сен 2019, 22:20
РПЛ доирасидаги 11-тур «Спартак М» – «Оренбург» баҳсидан (1:2) кейин, москваликлар устози Олег Кононов вазифасидан озод этилди.

«Спартак-Москва» раҳбарияти Олег Кононовнинг истеъфосини қабул қилди, у «Оренбург»га қарши баҳсдан кейин жамоанинг қониқарсиз натижалари боис лавозимидан озод этишни сўради. Навбатдаги «Краснодар»га қарши ўйинга «қизил-оқлар»ни бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи Сергей Кузнецов тайёрлайди”, – дейилган клуб мурожаатида. 

53 ёшли Кононов жамоа бошқарувига 2018 йилнинг ноябрида келганди. «Спартак М» Россия чемпионатининг жорий мавсумида 14 очко билан 9-ўринда бормоқда. Бу эса Москва клубининг 2003 йилдан буён қайд этган энг ёмон натижасидир. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›