Солер: "Месси ва Иньеста "Барселона"да истаганича қолиши мумкин"
Aslanov Jasurbek
2 сен 2016
"Барселона" ижрочи директори Альберт Солернинг сўзларига кўра, клуб ҳужумчи Лионель Месси ва ярим ҳимоячи Андрес Иньеста билан шартномани узайтирмоқчи.
"Мақсадимиз Ракитич, Суарес ва Месси билан шартномани узайтириш. Келишувни ўзайтирадиган биринчи футболчимиз Ракитич бўлади. Иньеста билан ҳам битимни узайтирмоқчимиз. Месси ва Иньеста "Барселона"да истаганича қолиши мумкин" - дейди Солер.