

Шу пайтга қадар Игорь Шквирин бошчилигидаги жамоа “Сўғдиёна” қароргоҳида ва стадионида икки маҳал машғулотларни олиб бораётган эди.
Бугун мураббийлар штаби жамоага қисқа муддатли танаффус беришга қарор қилди. Жамоа 2 сентябрь куни кечга “Сўғдиёна” қароргоҳида йиғилади ва 20-турдаги рақиби “Обод”га қарши тайёргарликни давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, “Обод”га қарши баҳс 7 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати



