

Аргентина терма жамоасини Уругвай ва Бразилия терма жамоасига қарши муҳим ўйинлар кутиб турибди. Аргентина терма жамоаси устози Лионель Скалони "Барселона" сардори Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.
"Мессида барчаси жойида ва у биз билан бўлганида яхшироқ кўринади, шу сабаб келинг, у ҳозирги каби ўйнашни давом эттиради деб умид қиламиз", - дейди Скалони.
Месси Аргентина терма жамоасида 142та ўйинда майдонга тушиб, 71та гол уришга эришган ва жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.



