Сингапур бош мураббийи: "Ўзбекистон билан баҳсда бир сонияга тўхтасак, барчаси тамом..." (матбуот анжумани)
14 окт 2019 11:33
Янгиликлар
Сингапур бош мураббийи: "Ўзбекистон билан баҳсда бир сонияга тўхтасак, барчаси тамом..." (матбуот анжумани)
"Ўйинга тайёрмиз. Биз Ўзбекистон терма жамоасига катта ҳурмат билан қараймиз, аммо ҳаракат қилишда, янги чақирувларга тайёр бўлишимиз керак. Ғалаба учун ўйнашимиз керак. Бизнинг буюк мухлислар билан бирга ғалаба қозониш учун барча ишни қиламиз.
Ҳаракат қилмасак бизда имкониятлар бўлмайди. Агар ҳаракат қилсак натижага эришишимиз мумкин. Йигитлар 100 фоиз куч билан тўп тепишларига ишонаман. Биз кўпроқ олдинда ўйнашга интилишимиз лозим.
Кучли жамоаларга қарши баҳсларда футболчилар ўйин вақтида тўхтамасликлари шарт. Агар бир сонияга ўйлашдан ва ҳаракат қилишдан тўхтасак барчаси тамом бўлади. Югуришда давом этишимиз керак", - деди Татсума Йошида Сингапур футбол Ассоциацияси расмий сайтига.
Изван Маҳбуд: "Мураббий бизга ишонади. Биз майдонга тушамиз ва уч очко олиш учун интиламиз".


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар