Симеоне ғалабалар сони бўйича 3-ўринга кўтарилиб олди

Mirjalol Normatov
19 мар 2023, 16:50
Кеча "Атлетико" ЛаЛигада Диего Симеоне қўл остидаги навбатдаги ғалабани қўлга киритди.

Шу орқали аргентиналик мутахассис ЛаЛигадаги ғалабалари сонини 260тага (429 ўйинда) етказиб олди ва "Депортиво" собиқ устози Хавьер Ируретани ортда қолдириб, муваффақиятли баҳслар сони бўйича 3-ўринга кўтарилиб олди.

Рейтингда ундан юқорида фақатгина Мигель Муньос (608 ўйинда 323 ғалаба) ва Луис Арагонес (756 ўйинда 344 ғалаба) бор.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal