Шохруҳ Эшбўтаев: “Бразилия ўсмирлар терма жамоаси билан битта гуруҳга тушишни истагандим”

27 авг 2013, 14:15
Хабарингиз бўлса керак, кузда БАА стадионларида U-17 ўсмирлар терма жамоалари иштирокида жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтади.
 Нуфузи бўйича биринчи ўринда турадиган ушбу мусобақага кеча қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, вакилларимизга “С” гуруҳида Хорватия, Марокаш ҳамда Панама ўсмирлар терма жамоаси рақиблик қиладиган бўлди.
 Ушбу жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўраётган ўсмирлар терма жамоамиз аъзоларининг қуръадан кейинги фикрларини билиш мақсадида, дастлаб дарвозабон Шохруҳ Эшбўтаевга мурожаат қилдик.


- Шохруҳ, кеча Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган қуръа натижаларидан хабардор бўлсангиз керак. Айтингчи, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси ўрин олган “С” гуруҳидан кўнгилингиз тўлдими?

- Бу борада рақиблар тўғрисида ҳозирча бир тайинли фикр билдириш қийин. Сабаби бизнинг ёшдаги терма жамоалар хусусида маълумотлар кам. Қолаверса 17 ёшлилар ўртасидаги терма жамоаларнинг номи мусобақада ҳеч нимани ҳал эта олмайди. Шунинг учун ЖЧда бир қатор терма жамоалар кутилмаганда, кашфиёт бўлиши ҳам ҳеч гап эмас.

- Шахсан сиз қайси рақиб билан битта гуруҳда бўлишликни хоҳлагандингиз?

- Бразилия ўсмирлар терма жамоасининг гуруҳимиздан жой олишини истагандим.

- Хорватия, Марокаш ва Панама. Булардан қайси бирини гуруҳ фаворити дейиш мумкин?

- Рақибларимизнинг барчаси тенг кучга эга, яхши жамоалар.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.

Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›