UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  3 17:45Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 17:42Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  24 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  36 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  3 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0

Шовкат Имамов: "Агар бу нарса 10 йил аввал бошланганида терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиққан бўларди" Янгиликлар

Шовкат Имамов: "Агар бу нарса 10 йил аввал бошланганида терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиққан бўларди"

ЎФА матбуот хизмати ЎФА Мураббийлар тайёрлаш бошқармаси директори Шовкат Имамов билан Президент Қарори ижросини таъминлаш, жумладан, мураббийлар тайёрлаш ва малаксини ошириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида суҳбатлашди.

Футбол мухлисларига яхши маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш Республика мактаби фаолияти тугатилиб, мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ваколати ЎФА қошидаги тегишли бошқармаларга берилди.
 
Биз Ўзбекистон футбол ассоциацияси Мураббийлар тайёрлаш бошқармаси директори Шовкат Имамов билан Президент Қарори ижросини таъминлаш, жумладан, мураббийлар тайёрлаш ва малаксини ошириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида суҳбатлашдик.
 
- “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор эълон қилингандан кейин мамлакатимиздаги мураббийлар малакасини ошириш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда?

-Энг аввало бу Қарор юртимизда футбол мураббийларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида ниҳоятда муҳим аҳамият касб этганини таъкидлаб ўтмоқчиман. Ушбу Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида, ЎФАнинг 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов топшириғига кўра Мураббийлар тайёрлаш бошқармаси томонидан “Ўзбекистонда футбол мураббийларини ўқитиш ва тайёрлаш ҳамда аттестациядан ўтказиш бўйича Низом” ишлаб чиқилди ва шу йилнинг 30 апрель куни тасдиқланди.
 
Ушбу Низом талабларини бажариш учун жорий йилнинг 17 май - 15 июль кунлари ОФК лицензияси ва рухсатномага эга бўлган мураббийлар билан семинар-тренинглар ташкил қилинди. ЎФАнинг мутассаддилари ва мутахассисларидан ташкил топган ишчи-гуруҳлар бутун республика ҳудудлари бўйлаб мураббийларнинг малакавий савиясини текшириш бўйича хизмат сафарларига юборилди. Чунки мураббийларни ўқитиш ва савиясини оширишдан аввал уларнинг малакасини аниқлаб олиш зарур эди.
 
Шунингдек, ишчи-гуруҳлар олдига мураббийларни тайёрлашнинг янги тизими билан таништириш, уларнинг амалий ва назарий билимларини текширувдан ўтказиш ҳамда мураббийларни қизиқтирган бошқа маълумотлар билан таништириш, уларнинг саволларига батафсил жавоб бериш вазифалари юклатилди.
 
Бундан ташқари, ҳудудларга сафар давомида ишчи гуруҳ вакиллари янги ташкил этилаётган болалар ва ўсмирлар футбол академиялари мураббийлигига номзодларни аниқлаб, бу борада ЎФА академияларни ривожлантириш бошқармасига тавсиялар бериб боришди. Ушбу тавсиялардан келиб чиқиб болалар ва ўсмирлар академияларига муносиб мураббийлар танлаб олинмоқда.
 
-Ҳудудлардаги мураббийларнинг касбий маҳоратини оширишга қаратилган қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?

-Ҳудудлардаги футбол бўйича мураббийлар касбий маҳоратини ошириш учун белгиланган режа асосида улар ўртасида ўқув семинарлари ташкил қилинди. Семинар давомида ҳар бир вилоятдаги футбол мураббийлари ўртасида назарий ва амалий машғулотлар олиб борилди. Уларнинг касбий маҳорати синовдан ўтказилди.
 
 Имтиҳон давомида мураббийларнинг машғулотлар олиб боришга қандай тайёргарлик кўрганликлари, конспект ёзиш, майдонни машғулотга тайёрлаш, машғулот давомида болаларга кўрсатмалар бериб бориш усуллари, мураббийнинг машғулот давомида ўзини тутиши, футболчиларнинг машғулотдаги хатоларини аниқлаш, кўрсатиб бориш ва ўша хатоларни тўғирлаш борасида амалга оширадиган хатти-ҳаракатлари текширилди. Шунингдек, мураббийларнинг машғулот пайтида болаларни назорат қилиб бориш учун позиция танлашдаги билим ва кўникмалари ҳамда машғулот давомидаги фаоллиги кўздан кечирилди.
 
Жами 1500 нафардан ортиқ мураббийлардан имтиҳонлар олинган бўлса, шулардан 300 нафардан ортиқ мураббийлар икки ой синов муддат билан ўтишган. Икки ойдан кейин улардан қайтадан имтиҳонлар олинади. Шунда ҳам имтиҳонларни топширолмаса, ўша мураббий лицензиясидан маҳрум қилинади.
 
-Шу ўринда мураббийлик лицензиясини олиш тартиби ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

-Авваллари мураббийлик лицензиясини бериш тартиби осон бўлгани учун кўплаб бу соҳага адашиб кириб қолганлар ҳам лицензия олаверган. Натижада малакали футбол мураббийлари камайиб кетганди. Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли Қарорига кўра мураббийларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ваколати Ўзбекистон футбол ассоциациясига берилди.
 
 Биринчи навбатда, лицензия бериш тартиби мукаммаллаштирилди. Эндиликда мураббийлик билан шуғулланмоқчи бўлган номзодлар аввало 4 ойдан 6 ойгача бўлган муддат давомида ўз ҳудудларида малакали ва тажрибали мураббий қўлостида амалиёт ўташлари керак. Шундан сўнг, ҳудудий футбол Ассоциация мутахассислари билан сухбатдан муваффақиятли ўтгач, тавсия берилган мураббийларга ЎФА томонидан махсус тайерлов ўқув курслари ташкил қилиниб, йўналиш берилади. Тайёрлов курсдан кейин инструкторни тавсиясини олган номзодлар яна амалиётини давом эттиради. Бу сафар амалиёт муддати 1 ойдан 3 ойгача давом этади. Шундан сўнг мураббийлар ЎФА томонидан ташкил этилган “С” Лицензиясига ўқийди. “С” Лицензиясига ўқиган мураббийлар инструктор тавсиясини олгач, 1 йил давомида мураббий сифатида фаолият олиб боришлари зарур. Бу вақт давомида уларнинг малакаси, билим ва кўникмалари мунтазам назорат қилиб борилади.
 
Бунинг учун ЎФА Мураббийлар тайёрлаш бошқармаси томонидан махсус веб-портал ишлаб чиқилмоқда. Ушбу порталдан барча маълумотлар жой олади. Мураббийлик билан шуғулланиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар, тартиб қоидалардан тортиб, тегишли меъёрий ҳужжатларгача. Ҳар бир мураббийнинг ушбу порталда ўз аккаунти бўлади. Мураббийлар ўзлари томонларидан бажарилаётган ишларни, машғулотлар ўтказиш жараёни ва бошқа ҳолатларни видеога олиб, ўз аккаунтларига жойлаб боришади. ЎФАнинг тегишли мутахассислари эса бу ҳаракатларни кузатиб, баҳолаб боришади.
 
Бир йилдан сўнг касбий малакаси тегишли талабга жавоб берадиган мураббийларга “С” лицензияси тақдим қилинади. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ушбу амалиёт ўтиш ва ўқув курсларда иштирок этиш жараёни бепул. Мураббийлардан бадал пули талаб қилинмайди.
 
Бу ҳам мураббийлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган, ушбу касбга ҳақиқий меҳр қўйган инсонлар учун қўшимча қулайлик туғдириб, мураббийлик билан фақат фидоий инсонлар, ўз касбининг усталари шуғулланишларини таъминлаб беради.

Агар мураббийларни тайёрлаш бўйича бу каби чора-тадбирлар ҳеч бўлмаганда 10 йил аввал бошланганида, биз ҳозир терма жамоаларимиз Жаҳон чемпионатларида иштирок этаётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин эди. Малакали мураббийларни тайёрлаш кун тартибидаги долзарб масала. Эндиликда ЎФА томонидан йўлга қўйилаётган янги тизим тез орада ўз самарасини бериб, юртимизда кўплаб малакали мураббийлар пайдо бўлишига замин яратади, деган умиддамиз.

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика