UZ

Сўнгги янгиликлар

00:26Карикатура: Роналду "Олд Траффорд"га бормайди  1 00:00Европа лигаси. "Милан" ва "Арсенал"да 3 очко  2 23:55Европа лигаси. Дастлабки 12 ўйин якунланди. Барча натижалар билан танишинг  4 23:20Европа лигаси. Қолган ўйинларнинг асосий таркиблари билан танишиб олинг  0 23:13Европа лигаси. "Дюделанж" - "Милан". Асосий таркиблар маълум!  2 23:11Европа лигаси. "Арсенал" - "Ворскла". Таркиблар маълум!  0 22:57Погба ва Марсьяль антиқа натижа қайд этишди  3 22:41Тотти "Рома"га Роналдо ва Ибрагимович трансфер қилинмагани сабабини айтди  1 22:27Каземиро "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  8 22:11ЕЧЛ. 1-тур рамзий термасидан "Юве"нинг 4, "Реал" ва МЮнинг биттадан футболчиси ўрин олди  12 22:00Olamsport: Спортчиларимизни тақдирлаш маросимида Бош вазир иштирок этади, Шаҳрамнинг жанги тўғридан-тўғри намойиш этилади ва бошқа хабарлар  0 21:30Европа лигаси. "Динамо Киев" - "Астана", "Ренн" - "Яблонец". Асосий таркиблар маълум!  0 21:29Европа лигаси. "Лацио" - "Аполлон", "Марсель" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар маълум  0 21:20Европа лигаси. "Оқхисор" - "Краснодар", "Севилья" - "Стандарт". Асосий таркиблар маълум  0 21:08Европа лигаси. "Рапид" - "Спартак", "Вильярреал" - "Рейнжерс". Жамоалар таркиблари маълум  0

Шота Арвеладзенинг ўзига хос услуби Янгиликлар

Шота Арвеладзенинг ўзига хос услуби

Шота Арвеладзе "Пахтакор"да иш бошлаганидан бери унинг ўзига хос иш услуби кўпчилик диққатини ўзига тортган бўлса ажаб эмас.

Гап шундаки, грузиялик мураббий янги мавсумга ёки бир даврадан иккинчисига тайёргарлик кўриш жараёнида кўпинча қуйи лига клублари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади. У жамоани секин-аста тайёрлаб бориб, бирданига кучли жамоалар билан ўйнатмайди.

Масалан, ёзги пайтни ёдга олайлик. Арвеладзе "Пахтакор" бош мураббийи этиб тайинланганида ҳали биринчи давра тугамаганди. У фақат Жасур Абдураимов ўз ишини тугатиб қўйишини кутди. Орадан сал вақт ўтиб "Аякс" клуби собиқ футболчиси бош мураббийликни қўлга олгач, "Пахтакор" иккинчи даврага тайёргарликни бошлаб юборди.

Иккинчи давра арафасида жамоа асосан ўзимизнинг биринчи лига клублари билан ўйнади. Аввалига "Локомотив-БФК", кейин навбати билан "НБУ-Осиё" ва "Янгиер". Шундан сўнг жамоа хориж йиғинини ўтказиш учун Туркияга йўл олди. Туркияда "Пахтакор" учта ўртоқлик учрашуви ўтказди: "Себаил" (Озарбайжон) ҳамда Саудия Арабистонининг икки клуби - "Ал Иттифоқ" ва "Ал Раед"га қарши.

Чемпионатни учинчи ўринда тугатган "Пахтакор" кейинги йилга тайёргарликни 23 декабрдан бошлади. Шу кунларда Туркияда бўлиб турган жамоа кетиш олдидан ўзимизда битта ўртоқлик ўйини ўтказди. Рақиб эса "Оқтепа". "Оқтепа" ўтган йил биринчи лигада қатнашмади, жамоа энди йиғила бошлади, шунга қарамай Арвеладзе улар билан ўйнашни маъқул кўрди. 

"Пахтакор"нинг Туркиядаги рақиблари ҳам номдор эмас. Хусусан жамоа бугун ўйнайдиган "Тургутлуспор" учинчи лига клуби ҳисобланади. Кейинги рақиб "Шанлиурфаспор" иккинчи лигада иштирок этади. Шунингдек, Албаниянинг "Партизани", Македониянинг "Вардар" клублари билан ҳам ўйинлар бор.

Туркияда бемалол номдор клубларга қарши спарринг-ўйин ўтказса бўлади, у ерда масалан Россия ва Украина клублари ҳам йиғин ўтказмоқда. Лекин мадомики Шота Арвеладзе мавсумга тайёргарлик жараёнида жамоани кучсиз жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувлари орқали тайёрлар экан, демак буни унинг ўзига хос услуби дея оламиз. Мураббий учун муҳими 30 январь куни "Ал Гарафа"ни мағлуб этиб "Пахтакор"ни ОЧЛ гуруҳ босқичига олиб чиқса бас.

"Пахтакор" 23 декабрь куни йиғилган бўлса, орадан икки-уч кун ўтиб футболчилар ПФЛ талаб қилаётган спорт нормативларини топширишлари керак эди. Яъни, 30 метрга югуриш, узунликка сакраш, "Йо-Йо" тест деганларидек. Лекин Арвеладзе футболчилар ҳали норматив топширишга тайёр эмас деб қатъиян бунга рози бўлмади ва норматив олиш учун келган одамларга бир оғиз гап билан йўқ деди. 

Бундан кўриниб турибдики, мураббийнинг мавсумга тайёргарлик ўз режаси бор ва бу жараёнда ҳеч ким унга халақит беришини истамайди. Ҳатто ПФЛ ҳам. Чунки у билади эртага натижа учун ўзи жавоб беришини, нимадир ўхшамай қолса ҳеч ким Шамиль Исаев бошчилигидаги нормативчилардан нега бундай бўлди деб сўрамайди, ҳамма Шота Арвеладзени саволга тутади. Шу боис ҳам мураббий ҳозирча футболчилар тайёр эмаслигини шартта айтди-қўйди. 

Тўғриси, мана шу томонлама ҳам менинг Арвеладзега бўлган ҳурматим ошди. Чунки жамоада у - бош мураббий. Унинг айтгани бўлиши шарт. Футболчилар мавсумга тайёрми-йўқми, ўзи ҳал қилади. Бу ўринда бош мураббий ишига ҳеч кимнинг аралашишга ҳаққи йўқ. Негаки кўп йиллардан бери айтилиб келинаётган гап ўша гап: натижага мураббий жавоб беради.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +17   

Фикрлар

+18   
07 янв 11:37:32
Hamidjon Ikromov
Гуруҳ босқичига ҳам чиқади, нормативни ҳам топширади, ҳудо ҳоҳласа.
+15   
07 янв 11:15:23
O'ZBEK futbol fanati
Shota va uning jamosiga omad tilaymiz!
+13   
07 янв 12:24:53
PFutboolK
Насаф мухлислари нукта куйилса булар эди шу 4-0 га. Нима бу Пахтакор маглубиятдан узок клубми, хамма клубларда галаба ва маглубият енма-ен юради. Уйин вакти кайси жамоа кучли булса уша ютади. Биз качонки ОЧЛ
+9   
07 янв 12:04:52
Baxrom Jurayev
Doston Raximov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
олга ал гарафа миллионлаб адолатпарвар узбекистонлик мухлислар сен билан ! снайдердан покер ! колган колган питболч илардан хар биридан хетрик кутиб коламан (дарвозабондан ташкари) пвуххахахахах пвухахахах
тфу сандақа ғаламис ичи қора ватан хоинига, русла бостириб кегандаям санга ўхшаган хоинла дарвозалани очиб берганакан
+7   
07 янв 15:13:25
madrid
Агар шу тестларни бошқа мурабий топширишдан бош тортганда, пфл уни аллақачон четлаштирган булар эди.
+7   
07 янв 11:52:18
Мухлис Ака
Машкда канчалик кийин булса жангда шунчали осон булади...деган иборадан шотакулни хабари йук куринади,назорат учрашувларида ал-гарафадан хам кучли ракибларни танлаш керак эди,гарафа бу ок тепа эмасу
+5   
07 янв 15:03:49
Marufbey
Xayrullajon Xoliqov Xurozqand Chet Elniki Desa Yotib Yalaysizku!
+5   
07 янв 14:50:31
Doston Raximov
tfu o`zidan vatanparvar yasavogan sotaklar
+5   
07 янв 12:41:19
Murodov Bekzod
Бу маколани укиб охири чидаб туролмадим!!! Бир вактлар силани узлариз термани ва БАБАЯННИ мухим уйинлардан олдин кучсиз жамоалар бн уртоклик уйнайди ва кейин сарлашда ютказиб юради деб гап килувдила!!!! Бугун эса хали ярим мавсум пахтакорда мураббийлик килиб (кимнидир конспект ини езиб юрган одамни бугун КУЧЛИ мураббийга чикариб куйяпсизлар) узиннинг азалий ракибидан ( Насаф) 4-0 хисибида маглубиятга учраб ва уша жамоанинг тренери, уйинчиларию мухлисларига тан берган ва якунда уша жамодан 4 нафар футболчиларни узига огдириб олиб ( очлга 100% тайер уинчиларни!!!!!) Энди очлга таергарлик кураетган " мураббийни" бугун юкори чуккига чикариб куйиш бу - тоза Пахтакорчилик!!!! Буегда каторасига 2 марталаб йилнинг ЭНГ яхшиси булган БЕРДИЕВ бор!!! Колаверса хеч Ким куриб курмаганга олаетган узбек футболига муносиб хисса кушаетган Австралия лик МИРКО ЙЕЛИЧ бор!!!! Журналист деган холис булади!!! Пахтакорчилик килмасдан!!!! Энди курамиз сиз мактаетган уша кучли "мураббий" кучсиз жамоалар бн уртоклик уйнилари уйнаб Катар чемпионни Юта олармикин!!! Ман Насаф мухлисиман! Лекин Пахтакор мухлислари хафа булманглар, аввал уша Арвеладзе Бирон Бир ишни коиллатсин Ана ундан кейин биргалашиб хаммамиз Уни кукларга кутарсак арзиди!!! Мана гапларимни саклаб куйинг Хайрулложон, агар Пахтакор шу сиз халитдан кучлига чикариб куйган "мураббий" бн бирор Бир ТИТУЛ га эришса кейин гаплашамиз!!!!! Лекин азиз журналистлар Бирон Бир ПОСТ чикаришдан олдин Ман ХОЛИС лик киляпманми деб узингизга савол бериб куринг!!!! Ман Арвеладзени емонламокчи эмасман балким у хакикатдан кучли тренердир, балким!!!
+5   
07 янв 12:18:04
REAL HCKM
Shahzod Ochilov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nasaf Paxtakor 4-0 bowqa gapim yuq
Bu yil koramis
+5   
07 янв 12:11:48
mr. ganz
Shahzod Ochilov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nasaf Paxtakor 4-0 bowqa gapim yuq
Энди 4-0 хисобни 100 йил чайнаб юрларинг хотинларга ухшаб чайнаб.Бемалол )))
+5   
07 янв 12:05:09
,,Bayern M vs Real Madrid''
Кучсиз командалар билан тайергарлик куриб кандай кучли командаларни ютиш мумкин!? Яна нормативларни топширмаса. Йук бу профессионал мураббий эмас. Макола заказ
+5   
07 янв 12:02:56
mexnatchi
babayan xam spparin raqib tanlamasdi kuchsiz raqiblar bilan urtoqlik uyin utqazib yurardi nima buganda xam ochl utish baxsida Paxtakorga omad
+5   
07 янв 12:02:28
Shahzod Ochilov
REAL HCKM фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
NE PAHTAKORI YOMON KORASALA PAHTAKOR KUCAYGANI UCUNMI AQLLARIN YETSA AZIZ_12345 YOZLARIN IC QORALA PAHTAKOR CEMPION
Nasaf Paxtakor 4-0 bowqa gapim yuq
+5   
07 янв 11:51:23
Tahlil_Tanqid-Локо чемпион!
Пахтакорга ОЧЛнинг саралашида омад!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Локомотив"га 4та гол уриб ярим финалга чиқди Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Локомотив"га 4та гол уриб ярим финалга чиқди
Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган "Пахтакор" ...  285
"Реал", МЮдан йирик ғалаба, "Сити"дан сенсацион мағлубият, Роналдудан қизил: ЕЧЛнинг 1-тури якунланди "Реал", МЮдан йирик ғалаба, "Сити"дан сенсацион мағлубият, Роналдудан қизил: ЕЧЛнинг 1-тури якунланди
Европа чемпионлар лигасининг 1-тури доирасидаги навбатдаги учрашувлар ...  119
Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" Андижонда ярим финалга чиқди Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" Андижонда ярим финалга чиқди
Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги "Андижон" -...  72
Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қуръа ташланди Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қуръа ташланди
Бугун Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичига қуръа ташланди.  65
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг